Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Андижонда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Юқорида жараёндан фотолавҳалар

#Andijon #qurilish #bunyodkorlik #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЧЕГАРА ХУДДИДАГИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун Андижон вилоят ҳокими ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар хокими М.Тажибаев ҳамда сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Юксалиш МФЙ чегара ҳудудидаги маҳаллаларда фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида маҳаллалардаги фуқароларни коммунал соҳага оид ҳамда маҳаллани шағаллаштириш, тадбиркорлик масаласидаги мурожаатлари тингланиб, билдирилган мурожаатларни бир қисмига тушунчалар берилиб, яна бир қисми ижобий ҳал этилган ҳолда қолган мурожаатлар муддат талаб этилиши инобатга олиниб, алоқадор ташкилотларга ижросини тезроқ ва аниқ муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

#Xonobod #sayyorqabul #chegara #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти фермерлар Кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги “MG TUR” МЧЖ сайёҳлик фирмаси томонидан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида, Кенгашнинг бир гуруҳ фаолларига Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича саёҳат ташкил этилди.

#tourism #Andijon #sayohat #Samarqand #Toshkent #Buxoro #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Обод маскан -юрт кўрки

Вилоятимизда ўтказилаётган «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» доирасида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги барча таълим муассасаларида «Обод маскан - юрт кўрки» шиори остида ободонлаштириш ҳафталигига ташкил этилмоқда.

Ўтказилган ҳашар доирасида 68 та таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар эрталабдан кўтаринки кайфият билан ҳашарда фаол иштирок этдилар. Ушбу тадбир доирасида ҳудудларда 8500 туп гул кўчатлари олдиндан тайёрланган ер майдонларига экилди.

Шунингдек, 38 та таълим муассасаларида биноларни ташқи кўринишини таъмирлаш, ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Тадбир доирасида 1.7 га ер гулзорларга 8 минг 500 дона гул кўчатлари экилиб, ҳудудлардаги очиқ майдонлар ва ариқлар чиқиндилардан тозаланди. Ушбу тадбир ҳафта мобайнида давом этади.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Август ойи "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" этиб эълон килингаглиги муносабати билан спортни ривожлантириш бош бошкармаси тасарруфидаги спорт муассасаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНЛИКЛАР ТОЖИКИСТОНДА 4 ТА ОЛТИН МЕДАЛ ОЛДИЛАР...

Бугун Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида спортнинг Бадиий гимнастика тури бўйича Халқаро турнир ўтказилди. Турнирда 5 давлатдан 100 дан ортиқ спортчи болалар иштирок этдилар.

Андижонлик, Шуҳратбекова Дилшода, Собирова Сабохат, Турсунова Сарвиноз ва Ибрагимова Ойдинойлар Турнирнинг биринчи поғоналарини эгалладилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги ғолибларни самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаб қолади.

#sport #live #galaba #badiiygimnastika #Tojikiston #Xujand #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда август ойи ободонлаштириш ойи деб эълон қилинганлиги ҳамда Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида вилоят молия бош бошқармаси ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Бош бошқарма маъмурий биноси ҳовлиси ҳамда бино атрофидаги мавжуд дарахтлар буталанди ва оқланди, ариқлар тозаланди, бегона ўтлар юлиниб, гул кўчатлари экилди, чиқиндилар чиқариб ташланди.

Ободонлаштириш ишларида бош бошқарманинг барча ходимлари фаол иштирок этдилар.

Ушбу йўналишдаги ишлар ишчи ва ходимларнинг хонадонларида ва маҳаллаларда ҳам давом эттирилади.

#obodAndijon #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлишлик ҳолатларини олдини олиш бўйича мактабгача таълим муассасаларида кўргазмалар ўтказилди.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи болалар ўртасида чорва ва уй ҳайвонларига нисбатан шафқатли муносабатда бўлиш, уларни белгиланган тартиб ва қоидаларга асосан парваришлаш, озиқлантириш ҳамда ҳайвонларнинг улар билан шафқатсиз муносабатда бўлиши натижасида азобланиши ва нобуд бўлишини олдини олиш, уларнинг табиий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, инсонларни ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги зўравонликдан тийиб туриш, қаровсиз қолдирилган уй ҳайвонларининг томонидан турли хил юқумли касалликларни келиб чиқиши ва тарқалишини, қаровсиз ҳайвонларга бўлаётган безорилик ҳужумларини ва аксинча, уларнинг инсонлар ҳаётига туғдираётган хавфларини олдини олиш, барча турдаги таълим масканларида инсонларда ҳайвонларга нисбатан ғамхўрлик ва масъулият ҳиссини шакллантириш, ҳайвонларни ғараз ниятларда уриштириш орқали уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилаётган зарарларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмни ривожлантириш масаласида берган топшириғига асосан вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан ички туризмни ривожлантириш учун улкан шарт шароитлар яратиб берилди.

Шунингдек, 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан вилоят молия бош бошқармаси ҳамда ҳудудий молия бўлимларида фаолият юритиб келаётган барча аёл ходимлар (22 нафар) Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.

Аёл ходимлар сафарга янги йўлга қўйилган Андижон-Самарқанд-Андижон мунтазам йўловчи авиақатнов орқали жўнаб кетдилар.

Саёҳат давомида ходимлар Самарқанднинг тарихий обидалари ҳамда бошқа диққатга сазовор жойларида бўладилар.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok