Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.79K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Юксалиш умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Менинг конституциям” шиори остида жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.
Унда маҳалла фаоллари ва нодавлат-нотижорат вакиллари иштирок этди.

Мақсад – конституциявий ўзгаришларнинг мазмун моҳиятини, мамлакат келажаги учун аҳамиятини аҳолининг турли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда фуқароларда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Таъкидлаш керак, мамлакатимизда барча соҳалардаги трансформация жараёнлари “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида амалга оширилмоқда. Сўз эркинлиги таъминланиши ва фаол равишда юритилаётган очиқлик сиёсати юз бераётган ўзгаришларнинг асосий импульсига айланмоқда. Халқимиз тақдирига дахлдор ҳар қандай қарор кенг жамоатчилик иштирокида, халқимиз билан бамаслаҳат қабул қилинмоқда.

Бугун Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда. Буни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституциямизда акс эттириш эса давр тақозосидир.

Муҳокамалар якунида конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Миллий жамоатчилик резолюцияси” қабул қилинди.
Жаҳонда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги шароитда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш муҳимдир.

Шу боис, ватандошларимизни миллатимиз келажак тақдирини белгилаб берувчи конституциявий ислоҳот жараёнида янада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#YangiOzbekiston #Andijon #yuksalishyumh #muhokama

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok