Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.88K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ижтимоий тармоқларда қўлида телефон ушлаб турган абитуриент сурати тарқалмоқда.

Ушбу расм 25 август куни Андижонда бўлиб ўтган репитицион тест пайтида олинган. Ушбу сурат «Kun.uz» сайтида эълон қилинган «Видео: Андижонда тест синовлари олдидан «репетиция» ўтказилди» номли материалда эълон қилинган эди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
#Шаҳрихон_тумани

ШАҲРИХОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни вилоят прокуратураси ташаббуси билан Шаҳрихон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят прокурорининг ўринбосари, туман ҳокими, барча секторлар раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Юзма-юз мулоқотларда 33 нафар аёллар ўзларини қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишга амалий ёрдам сўрадилар. Уларнинг мурожаатлари асосида 6 нафарига хонадонида парваришлаш учун қуён ва паррандалар берилди. 2 нафар мурожаатчи шу жойнинг ўзида иш билан таъминланди. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.
Учрашувда мактаб битирувчилари муаммолари ҳам ўрганилди. Чеварчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган 8 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари берилди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Меҳнат ярмаркасида 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлди

Андижон
вилоятида аҳолининг фойдали ижтимоий меҳнат билан банд бўлмаган қисмини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар давом этмоқда. Жумладан, шу кунларда вилоят бўйлаб «Меҳнат ярмаркалари» бўлиб ўтмоқда. Қўрғонтепа туманида ташкил этилган тадбирда 58 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 94 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Батафсил: Ўқиш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Пахтаобод ва Хўжаобод туманлари мактабларида тайёргарлик ишлари

Пандемия шароитида мактаблар фаолиятининг йўлга қўйилиши албатта катта масъулият ва тайёргарликни талаб этади. Мактаб ҳудуди, синф хоналари белгиланган санитария нормаларига тўла мос келиши, ўқувчилар шахсий гигиена воситаларидан доимий равишда фойдаланишларига эришиш, бунинг учун мактабларда барча шароитларни яратиш зарур. Худди шу талабларнинг барчасини тўла-тўкис бажариш учун бугун ҳар икки тумандаги барча мактабларда тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.

Фото: Пахтаобод ва Хўжаобод туман ҳокимликлари Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йил Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича учрашув ўтказилди

Андижон
вилояти ҳокими вилоятдаги спорт федерациялари раҳбарлари иштирокида Олимпия ўйинлари олдидан учрашув ўтказди. Учрашув давомида муассасаларда спортчиларимиз учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан сўз юритилди. Вилоят раҳбари мавжуд қулайликларга қўшимча равишда спортчиларимизга яна ҳам кенгроқ имконият ва шароитлар яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram