Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.88K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

Кейинги йилларда вилоятимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида уларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишдаги мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган сезиларли ишлар амалга оширилди. Президентимизнинг топшириғига асосан Андижон вилоятида инвестиция муҳитини яратиш, унинг жозибадорлигини ошириш мақсадида 4 сентябрь куни Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Kelmer Group” МЧЖ да бўлиб, 28 нафар тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишди.
Таклиф этилган лойиҳаларнинг, 13 таси бўш турган ер майдонларидан ажратиш, 3 таси бўш турган бинолар, 10 таси кредит ажратиш ва 2 таси бошқа масалаларда бўлди.
Таклиф этилган лойиҳаларнинг ривожланиш календар режалари бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️ Яна 94 кишида коронавирус қайд этилди. Жами беморлар сони 43 169 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍59 нафари Тошкент шаҳрида,

📍18 нафари Тошкент вилоятида,

📍7 нафари Андижон вилоятида,

📍7 нафари Наманган вилоятида,

📍3 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокими ўқитувчи ва мураббийлар билан фикр алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020-2021 ўқув йилини бошлашга оид топшириғига асосан жорий йилнинг 5 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 36 ва 54 мактаблар, Избоскан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7 умумтаълим мактабларида бўлиб, янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари юзасидан ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мутасаддилар билан амалий семинар ўтказилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!!!

Ҳозирда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ёшлар билан ишлаш учун иккита йўналишда тизимли ишлар ташкил этиб келинмоқда.

Биринчи йўналиш – уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими:

Жорий йилнинг январь ойида вилоятимиздаги 882 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган доимий меҳнат фаолиятига эга бўлмаган ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиши натижасида 43 минг 221 нафар уюшмаган ёшлар борлиги аниқланган. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигидаги соҳалар томонидан оталиққа олинди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон Давлат Тиббиёт институтида инновацион усулда машғулотлар олиб бориш тартиби йўлга қўйилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони 27 292 585 (+ 240 420)
⚡️Соғайганлар 19 377 268 (+ 221 330)
⚡️Вафот этганлар 887 554 (+ 4 378)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 6 460 250 (+ 31 110)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон 4 204 613 (+ 93 774)
3. 🇧🇷 Бразилия 4 137 606 (+ 14 606)
4. 🇷🇺 Россия 1 025 505 (+ 5 195)
5. 🇵🇪 Перу 689 977 (+ 6 275)
6. 🇨🇴 Колумбия 666 521 (+ 8 065)
7. 🇿🇦 Жанубий Африка 638 517 (+ 1 633)
8. 🇲🇽 Мексика 634 023 (+ 10 933)
9. 🇪🇸 Испания 517 133 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина 478 792 (+ 6 986)

📎 Манба: Worldometers

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқий маслаҳат керакми? Сизни ўйлантираётган масала тезлик билан ҳамда бепул ҳал бўлишини истайсизми? Унда "Мадад" сизга мадад бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Сурхонцементинвест" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сурхонцементинвест"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАР МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлигининг 2020 йил 28 август кунги №01/00-04/07-7381-сонли хатидаги топшириғига асосан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг имзолаган режа жадвалига асосан Пандемия даврида меҳнат даромадидан айрилган фуқароларни тезкор ва самарали бандлигига кўмаклашиш мақсадида 2020 йил 7-сентябрь куни Жалақудуқ туман Истироҳат боғида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда (Жалақудуқ туман ҳокимлиги, Жалақудуқ туман Прокуратураси, Жалақудуқ туман ИИБ, Жалақудуқ туман ДСИ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Жалақудуқ туман Ёшлар ишлари агентлиги) ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Батафсил: Ўқиш

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram