Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.6K photos
4.89K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Андижонда туризм янада ривожланади

Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.Туристик масканларни ободонлаштириш ҳамда янги йўналишларни ташкил этиш, ҳудудга келаётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини оширишда муҳим вазифалар белгилаб олинган.

2025 йил давомида туризмни ривожлантириш бўйича янги 20 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жорий йилда 3 та меҳмонхона, 9 та оилавий меҳмон уйи, 4 та хостел ва 4 та йирик хизмат кўрсатиш лойиҳалари ташкил этилади. Жумладан, айни пайтда Андижон шаҳрида 450 ўринли 3 та меҳмонхона барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ҳудудларда кучайтирилган назорат-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Вилоятимизда қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун ана шундай тадбирлардан бири Пахтаобод туманида ташкил этилди.

Унда табиий ва техноген вазиятлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан аҳолини ушбу жараёндаги хатти-ҳаракатлари ҳамда жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram