Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.6K photos
4.9K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Янги Андижон шаҳарчасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.

Навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар юқори сифат даражасида ташкил этилиши юзасидан ўз кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, ҳудудни янада ривожлантириш бўйича муҳим масалалар шу ернинг ўзида белгилаб олинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
Транспорт лойиҳалари бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжидан келиб чиқиб, транспорт тармоғи изчил ривожлантириб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, йўл хўжалиги соҳаси такомиллаштирилди, йўл қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш 
кўлами ошди.

Мазкур қарорда замонавий автомобиль йўлларини ташкил этиш истиқболлари ҳам белгиланган эди. Жумладан, ўтган вақтда Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди. Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Дастлаб, Андижон туманидаги "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилган иссиқхонада бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Андижон халқаро аэропортидаги таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб, ҳудудда техник воситаларнинг ҳаракатланиши, хизматчилар ва йўловчилар учун яратилиши муҳим бўлган шароитлар юзасидан кўрсатмалар берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |Telegram
Қонунлар мазмун-моҳияти тарғиб этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатида доимий асосда ишловчи, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов иштирокида Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида депутатлар, аҳоли вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирокида Андижон вилояти ҳокимлигида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |Telegram