Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Андижон вилоятидаги халқаро тадбир (Футзал ЖЧ-2024) иштирокчилари, инвесторлар ва шаҳримизга жами 50 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган барча меҳмонлар учун миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровонлик сари
••••••••••••••
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, сектор раҳбарларининг аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Олтинкўл туманида ўтказилган учрашувда аҳоли мурожаати тингланиб, уларнинг даромадини ошириш ва доимий иш билан таъминлаш масалаларида ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағаликдан фаровонлик сари
••••••••••••••••••••
Президентимиз бошчилигида камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айлантирилди.

Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги масъул раҳбарларга 5 тадан оила билан яқиндан ишлаш топширилди.

Хусусан, "Андижон сув таьминоти" АЖ раҳбари Олтинкўл туманидаги "Топтиқ" маҳалласида ўзига бириктирилган оилалар ҳолатини яқиндан ўрганиб, уларни доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатларни ташкил этмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Туркия билан ҳамкорлик
•••••••••••••

Туркия Малакаларни ривожлантириш қўмитаси (МЙК) раиси Мустафо Нечми Илҳан бошчилигидаги делегация вакиллари Андижонга келди.

Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва таълим тизимига илғор тажрибаларни жорий этишдан иборат саналади.

Вилоятимиз раҳбари таклифларига асосае делегация аъзолари Андижондаги мономарказлар фаолияти билан яқиндан таништирилди ва улардаги мавжуд касблар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашган ҳолда касбий малака тизимини ривожлантириш бўйича бир қатор келишувлар эришилди.

Саҳифа:
@andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Эшитиш шу қадар катта неъмат эканки…”
•••••••••••••
Олтинкўл туманидаги “Катта Оқтепа” маҳалласида яшовчи
Гулчеҳра Ражабова 40 йил олдин эшитиш қобилиятини йўқотган. Шунингдек, ижтимоий кўмакка мухтож ва эҳтиёжманд инсонлар қаторида эди.

Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги ҳар бир масъул раҳбарга маълум оилаларни камбағалликдан чиқаришда яқиндан қўллаб-қувватлаш топширилган.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан камбағалликни қисқартириш доирасида  Гулчеҳра Ражабованинг ҳолати ўрганилди. Аёлга амалий кўмак берилиб, шифокорлар тавсияси асосида махсус мослама ёрдамида эшитиш қобилияти тикланди.

Шунингдек, оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлиши ва оила аъзоларнинг иш билан таъминланиши бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровонлик сари
••••••••••••••
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Андижондаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, сектор раҳбарларининг аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Шаҳрихон тумани сектор раҳбарлари аҳоли билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда “Устоз ва мураббийлар куни” нишонланмоқда.

Айни дақиқаларда Янги Андижон ҳудудида байрам кунига бағишланган тадбир кўтаринки руҳиятда бўлиб ўтмоқда.

Шу билан бирга, байрам куни муносабати билан, янги барпо этилган “Ватанпарвар” боғи устозлар бошчилигида очиб берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда устозлар байрами юқори кайфиятлар ила давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Таълим тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ устозлар тақдирланди
••••••••••••••••••••••
1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Андижондаги таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатаётган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Президентимиз фармонига асосан мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ байрам эгалари давлат мукофотлари орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотлар вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан эгаларига топширилди.

Саҳифа: @andpress