Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Айни дамда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрининг Боғишамол МФЙ аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Мулоқотдан кўзланаётган асосий мақсад ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилашдан иборат.

#live #bogishamol #ichimliksuvi #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Боғишамол даҳасидаги Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ўтказилмоқда.

Унда ҳудудда истиқомат қилувчи 250 нафардан зиёд ёшлар иштирок этмоқда.

#hokimvayoshlar #uchrashuv #bogishamol

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасидаги “Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази”да ҳудуддаги 250 нафардан ортиқ ёшлар билан мулоқот ўтказмоқда. Жараёнда вилоят раҳбари «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да аҳолини, хусусан, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, вилоятдаги мутассадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, иштирокчиларнинг касб-ҳунар ўрганиш, кредит олиш, тоза ичимлик суви таъминоти, доимий ишга жойлашиш, коммунал ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари қаноатлантирилмоқда.

#live #hokimvayoshlar #uchrashuv #bogishamol #sayyorqabul

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok