Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ТАЛАБАЛАР ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРДАН МАМНУН...

Мамлакатимизда таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни эса юрт келажаги бўлган ёшларга бўлган юксак ишонч сифатида баҳолаш мумкин.

Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия олаётган ёшларнинг ўқишлари, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмалжон Маҳмудалиев билан биргаликда Андижон педагогика институти “Талабалар турар жойида” ташкил этилган тикув цехида ҳам бўлдилар.

Ўқиш билан бир қаторда кичик корхонада фойдали меҳнат билан банд бўлган талабалар билан самимий суҳбат ўтказдилар.

Мулоқот давомида ёшлар яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этишга оид устувор мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни талаб этмоқда. Юртимизда бу борада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг навбатдаги амалий натижаси ўлароқ, 2022 йилнинг 8 августида Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойилни тўла рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлади. Ўзи аслида бу қонунга қандай эҳтиёж бор эди? Хорижий мамлакатлар тажрибаси, давлат хизмати тўғрисидаги қонунларида хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш, давлат хизматида ўсиш, бошқа давлат лавозимига ўтиш, меҳнатига ҳақ тўлаш, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақти ва меҳнат таътиллари кенг тартибга солинганини кўришимиз мумкин.

Қабул қилинган Қонун айнан ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат сиёсати ягоналигини таъминлашда айни муддао бўлди, десак муболаға бўлмайди. 10 та боб ва 64 та моддадан иборат Қонун Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ваколатлар, Давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашиш, Давлат фуқаролик хизматига кириш тартиби ва шартлари, Давлат фуқаролик хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш каби нормаларни ўз ичига олган.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#mobilevideo
"АНДИЖОН ПОЛКАСИ" ТУРКИЯДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА ҲАММАНИ РАҚСГА ЧОРЛАДИ
⚡️⚡️«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланади.

Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар мукофотланиши мумкин.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИНШОЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Андижон вилоятида Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган "Ватан тақдири менинг қўлимда" мавзусидаги иншолар кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловининг қуйи босқичида 1 минг 400 дан зиёд тенгдошлари орасида ғолибликни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар ўзаро беллашдилар.

Танлов якунларига кўра Райёна Октяброва (Хоразм вилояти) 1-ўринни, Бону Зиятова (Самарқанд вилояти) 2-ўринни ва Дилрабо Абдумажитова (Наманган вилояти) 3-ўринни эгаллаб, вазирлик томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

10-11 ноября в городе Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоится заседание глав стран-участниц Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саммит тадбирлари бошланди. Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири учрашмоқда.

Мероприятия саммита начались. В эти минуты проходит встреча Президента Узбекистана и Премьер-министра Венгрии.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в Самарканд для участия в саммите Организации тюркских государств.

#sammit #TDT #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter