Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz нашрида "Асакада инсон қадри топталмоқда: ногиронлар яшовчи маҳаллада уларни қўланса ҳид қийнаб келмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги назоратига олинганлигини ҳамда батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz нашрида "Асакада инсон қадри топталмоқда: ногиронлар яшовчи маҳаллада уларни қўланса ҳид қийнаб келмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат бўйича Асака тумани ҳокими ҳудудда бўлиб, фуқаролар билан сухбатлашди. Масъуллар томонидан амалий ишлар олиб борилиб, муаммо бартараф килинган.

Вужудга келган муаммога асосий сабаб оқава тармоғига чиқиндилар тўпланиши бўлган.

Тармоқ чиқиндилардан тозаланиб, барқарор ҳолатга келтирилганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилмоқда.

Учрашувда асосий эътибор икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва етакчи корхонларнинг саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суриш масалаларига қаратилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принимает делегацию города Санкт-Петербурга во главе с губернатором Александром Бегловым.

В центре внимания находятся вопросы расширения торгово-экономического сотрудничества и продвижения конкретных проектов промышленной кооперации между ведущими предприятиями регионов двух стран.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
13 ноябрь куни Андижон шаҳрида “Янги нафас” югуриш мусобақаси ўтказилади

18 ноябрь - Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 13 ноябрда мамлакатимизнинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек, Андижон шаҳрида “Янги нафас” югуриш мусобақаси ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИБРАТЛИ ИШЛАР ДОИМО ОММАЛАШДИ

Айтиш жоизки, сўнги йилларда атамамизда “Андижон тажрибаси” жумласи бот-бот ишлатилаётганлиги бежиз эмас. Сабаби вилоятимизда фаолият кўрсатаётган ишбилармон, тадбиркор ҳамда уста деҳқонлар қўйинки, андижонликлар томонидан амалга оширилаётган ибратли ишлар ижобий баҳоланиб, мамлакатимиз миқёсида оммалаштирилмоқда.

Айни кунларда Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Маҳмудалиев Андижонда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Жараёнда меҳмон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамроҳлигида “Бобур” саноат зонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган “Diromm jeans” корхонасида бўлди.

Корхонада маҳаллий йигит-қизлар томонидан 200 турда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

Ҳозирда корхонанинг қўшни давлатларга маҳсулот экспорт салоҳияти ойига 400 минг АҚШ долларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, “Dinar group” корхонасида ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

Айни дамда тўқимачилик саноати соҳасида таълим олиб, ушбу корхонада ишлаётган йигит-қизлар билан билан суҳбат ўтказдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ...

Савдо-саноат палатасида Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Икромжон Тўрабоев монополияга қарши курашиш соҳасида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан ўтган давр мобайнида товар ва молия бозорларида рақобат ҳолатини ўрганиш мақсадида 24 марта ўрганишлар ва тахлил ишлари ўтказилди. Ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектлар фойдасига 1 миллирад сўмдан ортиқ маблағлар ундирилди.

Ҳудудий бошқармага жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича жами 18 та мурожаат келиб тушган. Натижада 10 та мурожаат бўйича 114 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолати аниқланди. 3 та мурожаат бўйича иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилиб,, 16 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолати ихтиёрий бартараф этилганлиги учун тугатилди. Шунингдек, 4 та мурожаат бўйича муаллифга тушунтириш берилди.

Шунингдек жараёнда ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Дилдора Жўраева, бўлим бошлиғи Дилшодбек Ғозиев ҳамда масъул ходим Исломдек Жўраевлар маълумотлар тақдим этди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар. Матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қомитаси бошқарма бошлиғи, департемент директори ўринбосари Улуғбек Ҳакимов иштирок этиб, мутахассисларга тавсиялар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok