Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ХОНОБОДДА КЎП ҚАВАТЛИ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ХОНАДОНБАЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев бошчилигида барча сектор раҳбарлари ҳамда алоқадор мутасаддилар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда шаҳардаги кўп қаватли аҳоли турар жойлардаги фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва мурожаатларни жойларда ҳал этиш, шунингдек аҳолини куз қиш мавсумига пухта тайёрлаш ҳамда аҳолини турмуш тарзини янада яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб барча ҳудудлардаги кўп қаватли хонадонларни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.

Хусусан шаҳар ҳокими бошчиликдаги ишчи гуруҳ Мустақиллик МФЙда бўлиб юқоридаги масалалар хонадонма-хонадон ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, айни кунларда Андижон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов назоратида олиб борилмоқда.

Бугун вилоят раҳбари 3-кичик даҳада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, аҳоли билан мулоқотда бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманида инновацион фаолиятни жадаллаштириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сонли «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Андижон вилоятида инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, янги инновацион ишланмаларини топиш, уларга амалий кўмак беришни тизимли ташкил қилиш мақсадида икки босқичли ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Биринчи босқичда ушбу семинарларга туман ҳокимлиги мутасаддилари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда инновацион фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар жалб қилинди.

Иккинчи босқичда инновацион фаолиятга қизиқувчан қатлам жалб қилиниб, Андижон ёшлар технопаркининг Бизнес инкубатор лойиҳаси доирасида 3 ойлик бепул курсларда ўқитиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз ўқув семинарлари вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризмни ривожлантириш масаласида берган топшириғига асосан вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан ички туризмни ривожлантириш учун улкан шарт шароитлар яратиб берилди.

Шунингдек, 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан вилоят молия бош бошқармаси ҳамда ҳудудий молия бўлимларида фаолият юритиб келаётган барча аёл ходимлар (22 нафар) Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.

Аёл ходимлар сафарга янги йўлга қўйилган Андижон-Самарқанд-Андижон мунтазам йўловчи авиақатнов орқали жўнаб кетдилар.

Саёҳат давомида ходимлар Самарқанднинг тарихий обидалари ҳамда бошқа диққатга сазовор жойларида бўладилар.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар рақамларда

☑️ ШҲТнинг Самарқанд саммити бўйича 5 та факт

📝 1-факт: Саммит қатнашчилари таркиби ва дастури

📝 2-факт: Қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар

📝 3-факт: «ШҲТ оиласи»нинг ва ҳамкорлик уфқларининг кенгайиши

📝 4-факт: ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон ташаббуслари

📝 5-факт: Саммит ишининг халқаро медиа-маконда ёритилиши

📹 Батафсил: видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк