Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с человеческими жертвами в результате стрельбы в школе города Ижевска.

Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларни ётоқхона ва иш ўрни билан таъминлаш бўйича Андижон тажрибаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🏁 Шахмат мусобақасининг финал босқичи яқин

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли ўртасида Андижон вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган шахмат мусобақасининг финал босқичи жорий йилнинг 2-октябрь куни Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтади.

🏢Туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 80 нафар иштирокчи ўртасида ўтказиладиган якуний баҳсларга гувоҳ бўлишни истаган барчани Ёшлар марказида кутамиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БУЮК БРИТАНИЯ ҚИРОЛЛИК КEНГАШИ АЪЗОСИ АНДИЖОНДА...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Ҳамраев Буюк Британия қироллик кенгаши аъзоси, профессор Кишан Девали билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида бугунги кунда икки томон ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида сўз юритиб, Андижонда инвесторлар учун яратилаётган шароитлар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Буюк Британия вакили Кишан Девали юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берар экан, вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига хориждан талабалар жалб этиш, энергетика соҳасига муқобил электр ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бериш ва текстиль маҳсулотларини Англия бозорига олиб чиқиш борасидаги имкониятлари хусусида гапириб ўтди.

Музокаралар якунида барча истиқболли режалар йўл харитасига киритилиб, тез фурсатларда ҳал этишга келишиб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Балиқчи тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳаллалар, оилаларда ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Дастлаб мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Раҳматулло Арзиев туман аҳлининг юртимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий - маърифий ривожидаги муносиб ҳиссасини эътироф этган ҳолда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин - қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ўзаро ҳамкорликда бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун масъулларнинг ёшлар, хотин - қизлар билан хонадонбай, манзилли ишлаш самаралари кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида фаоллар томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳрида «Исломда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари тамойиллари, гендер зўравонлик, репродуктив саломатлик» мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди

Семинарда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Баҳодир Хужаев, БМТнинг аҳолишунослик жамғамасининг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Камолхон Иномхўжаев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Нигора Юсуповалар иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»: Спортсевар маҳалла ёшлари учун янги стадионлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳар 3-кичик даҳада куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалий ишлар давом этмоқда. Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун жараённи кўздан кечириш мобайнида аҳоли билан суҳбатда бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok