Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ МАЛАКАЛАРИНИ ОШИРМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, Андижон давлат университетида ташкил этилган ўқув семиналарида вилоятимиздаги мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган раислар босқисма-босқич иштирок этмоқдалар.

Вилоят ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, халқ таълими, адлия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармалари масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокидаги машғулотларда маҳалла раислари асосий вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари билан ҳамкорлик масалаларига доир маърузаларни тинглаб, амалиётга татбиқ этмоқдалар.

Ўқув семинарларида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, маҳалла рислари олдидаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизими, маҳалла раисларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш борасидаги билим, малака ва тажрибаларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлади.

Жараён давом этмоқда.

#jarayon #raislar #seminar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok