Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Вилоятимизда хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасида чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Асака туманидаги "Асакатекстиль" корхонасида ишлаш истаги бор аёл-қизлар ва уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда 600 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят ҳокимининг ўринбосари Насибулло Мўминов иштирок этиб, мазкур корхонада ишловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида меҳнат фаолиятини бошлаган асакалик уюшмаган ёшларга омад тилаб, бу каби ҳайрли тадбирлар бардавом бўлишини таъкидлади.

#Asaka #ishgamarhamat #yoshlarbandligi #asakatextile

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok