Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
«ТАМАРАХОНИМ ИЗДОШЛАРИ»

“Andijon yoshlar forumi - 2022" доирасида бугун Шаҳрихон туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Тамарахоним издошлари» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда санъат соҳасида ижод қилаётган ёш истеъдодлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Тадбир якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

#Shahrixon #Andijon2022 #yoshlaroyligi #AndijonYoshlari

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пресс-тур қатнашчилари Шаҳрихон туманида жойлашган Ҳунармандлар марказида бўлиб, марказ фаолияти билан танишмоқдалар. Жараёнда туманнинг Андижонлик МФЙ да истиқомат қилувчи дўппидўз, Меҳнат шухрати медали соҳибаси Тўйчиева Ёрқиной билан яқиндан мулоқотда бўлдилар.

#live #Shahrixon #presstur #hunarmandlarmarkazi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
КЕГЕЙЛИ ТУМАНИ ЁШЛАРИ ШАҲРИХОНДА...

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ёшлари “Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилоятида меҳмон бўлиб турибдилар.

Бугун улар Шаҳрихон туманида бўлиб, “SAXOVAT TEXS” МЧЖнинг тикув-трикотаж корхонасининг фаолияти билан танишдилар. Корхонадаги замонавий дастгоҳлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, “Ҳунармандлар маркази”, шу жойда ташкил этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси кегейлиликларга жуда манзур бўлди.

Қум маҳалласи ҳудудида жойлашган “АНТЕКС” акциядорлик жамияти боғида меҳмонлар учун маданий дастур намойиш этилди.

#Andijon2022 #Kegeyli #Shahrixon #yoshlaroyligi #beshtashabbus

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАҲРИХОНДА АРАЛАШ ЖАНГ САНЪАТЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 июль оқшоми шаҳрихонликлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Туман марказий ўйингоҳида аралаш жанг санъатлари бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Унда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикаларидан ҳам меҳмонлар иштирок этдилар.

Турнир аввалида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов юртимизда спортни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритиб, иштирокчиларга мусобақаларда омадлар тилади.

Минглаб мухлислар олқишлари остида мусобақалар жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Вилоят ҳокими томонидан мусобақа бош соврини – “Кобальт” автомашинаси озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлган муай-тай бўйича 3 карра жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё яккакурашлари ғолиби избосканлик Мавлон Қаҳҳоровга топширилди.

Қозоғистонлик рақибини 1-раунддаёқ мағлуб этган шаҳрихонлик Машрабжон Рўзибоевга туман марказидан янги уйнинг 3 хонали квартираси калити тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, спортнинг аралаш жанг санъатлари турини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ёш спортчиларни тарбиялашдаги хизматлари учун мураббий Бехзодбек Жиянов 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

#mma #turnir #cobalt #shahrixon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўстон ва Шаҳрихон туманидаги мактабларнинг директорлари ҳамда халқ таълими бўлими мудирлари билан мулоқот ўтказди.

#Andijon #Boston #Shahrixon #Abdurahmonov #direktorlar #ustozlar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихоннинг Юзлар маҳалласида аҳолини бугунги кунидан рози этиш йўлидаги амалий ишлар авж паллада

#Shahrixon #insonqadri #jarayon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пресс-тур қатнашчилари Шаҳрихон туманида жойлашган Ҳунармандлар марказида бўлиб, марказ фаолияти билан танишмоқдалар. Жараёнда туманнинг Андижонлик МФЙ да истиқомат қилувчи дўппидўз, Меҳнат шухрати медали соҳибаси Тўйчиева Ёрқиной билан яқиндан мулоқотда бўлдилар.

#live #Shahrixon #presstur #hunarmandlarmarkazi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Shahrixon #Yashilmakon

Шаҳрихон туманида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати старт олди.

Саҳифа: @andpress