Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтиомий тармоқларда “Андижон вилояти Олтинкўл тумани Ганжиравон махалласида ушбу қизни ўгай онаси қизни бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, уриб, ит азобини бергани айтилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Жорий йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ганжиравон” маҳалласида ўгай она вояга етмаган қизини бармоқларини синдириб, баданига пичоқ, қайчиларни тиқиб, уриб, ит азобини бергани айтилмоқда” сарлавҳаси билан видео материал тарқалди. Хабарда акс этган ҳолат бўйича Андижон вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси дарҳол воқеа жойига етиб борди ва зудлик билан ўрганишга киришди, мутасаддилар жалб қилинди. Вилоят ИИБ ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ҳолат батафсил ўрганилиб чиқилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 29 май кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат:

🌑 +12...+17... даража илиқ;

🌕 +24...+26… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧА МАСАЛАЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ...

Бугунги кунда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотда бўлиш, жараёнда мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш ҳар бир мутасаддининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

28 май куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри марказидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида юридик ва жисмоний шахслар учун сайёр қабул ўтказди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz сайти орқали «Қизил товуқлар можароси. Андижонликларни қарзга ботираётган компанияни ким тўхтатади?» сарлавҳаси остида тарқалган материал юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мақолада Андижон вилоятида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини даромадга йўналтириш, хонадонларда оилавий тадбиркорликни шакллантириш мақсадида тарқатилган товуқлардан айрим аҳоли зарар кўраётганлиги, баъзи хонадонларда товуқлар нобуд бўлаётганлиги ҳақида маълум қилинган бўлиб, бу борада паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхона фаолиятига эътирозли фикрлар билдирилган. Мазкур мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
e-auksion.uz платформаси орқали ерни ижарага олинг!

Республикамиз бўйлаб 775 та қишлоқ хўжалиги ерлари танловга қўйилди.

🔹Андижон вилояти бўйича 29 та (кўриш)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«АНДИЖОННОМА» ГАЗEТАСИ 101 ЁШДА

30 май «Андижоннома» газетаси ўзининг 101 ёшини нишонламоқда. Андижон вилояти ҳокимлиги барча ижод аҳлини, устозлар ҳамда таҳририят жамоасини ушбу тарихий сана билан самимий қутлайди.

Қадрдон газета саҳифаларида мана бир аср давомида вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва сиёсий ҳаётидаги воқеликлар кенг ва ишончли ёритилмоқда. Шу билан бирга «Андижоннома» кўплаб инсонларнинг ҳаёт йўлларини нурафшон бўлишига хизмат қилиб, мухлис ва муштарийларнинг эътирофига сазовор бўлди. Бу жараён ҳали узоқ давом этишига ишонамиз.

#tabrik #andijonnoma #101yosh

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродова вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной Героя Узбекистана Лолахон Муродовой

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СПОРТЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ...

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 25-28 май кунлари катталар ўртасида Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Дониёр Ёқубов бошчилигидаги вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этдилар. 300 нафардан зиёд спортчилар гиламга чиққан муросасиз беллашув якунига кўра спортчиларимиздан Зуҳра Маъмуржонова (52-кг) 1-ўринни эгаллаб шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилган бўлса, Мафтуна Адҳамова (57-кг) ва Машҳура Азимова (48-кг)лар ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлдилар. Шунингдек, Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз А. Абдулазизов (81-кг) олтин медални қўлга киритди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ғолиб ва совриндорларни ғалаба билан қутлаб, уларга муносиб совғалар топширди. Спортчиларнинг келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилади.

#sport #andijon #galaba

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Ilmiy_amaliy_anjuman

🏛UNIVERSITETIMIZDA "FARG‘ONA VODIYSIDA BIOLOGIK XILMA-XILLIKNI SAQLAB QOLISHNING HOZIRGI ZAMON MUAMMOLARI VA YECHIMLARI" MAVZUSIDA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYA BO‘LIB O‘TDI

📅Bugun, 30-may kuni Andijon davlat universitetida "Farg‘ona vodiysida biologik xilma-xillikni saqlab qolishning hozirgi zamon muammolari va yechimlari" mavzusida respublika ilmiy-amaliy konferensiya o‘tkazildi.

♻️Batafsil: https://adu.uz/uz/news/article/1939

🌐Andijon davlat universiteti matbuot xizmati

Andijon davlat universitetining rasmiy sahifalari👇
Veb-sayt |Telegram |Facebook |Instagram |YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродова ҳақидаги ушбу лавҳа ўтган йили Президент матбуот хизматининг ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган эди.

Бугун атоқли фермер ва жамоат арбоби оламдан ўтди. Унинг вафоти муносабати билан давлатимиз раҳбари ҳамдардлик билдирди.

Шу боис, меҳнаткаш ўзбек аёлининг чинакам намунасига айланган қаҳрамонимиз ҳаётини яна бир бор эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.

Facebook|Instagram|Twitter