Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.8K photos
4.95K videos
9 files
11K links
Download Telegram
БАЛИҚЧИДА ҒАЛЛА - 2022 МАВСУМИГА БАҒИШЛАНГАН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган амалий семинарда туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган қишлоқ хўжалиги, ҳусусан ғаллачиликдаги ислохотлар, янгича тизим мазмун - моҳиятида аввало инсон манфаати, унинг фаровон турмуши, фермер - деҳқонларнинг даромади юксалиши каби бозор иқтисодиётига мос омиллар турганлиги таъкидланди.

Семинарда давлат захирасига олинган дон маҳсулотининг биржа савдоси орқали сотилиши фермерларнинг ғаллачиликда юқори даромад олишини таъминлаши эътироф этилди.

Ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, нест нобуд қилмай ўриб йиғиб олиш бўйича аниқ чора - тадбирлар белгиланиб, масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Олтинкўл туманида томорқа эгалари томонидан 8 ярим мингдан ортиқ иссиқхона ташкил этилган

🔹Дзюдочи қизларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторида

🔹Андижонлик ўқувчилар Туркияда

🔹Балиқчида "Ғалла - 2022" мавсумига бағишланган амалий семинар ўтказилди

🔹Ҳудудларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

🔹Марҳамат тумани касб-ҳунар мактабларига қабул

🔹Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган футбол мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔹Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади

🔹Булоқбошида Ажрим ёқасидаги оилалар билан тушунтириш ишлари олиб борилди

🔹Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

🔹Бугун ижтимоий тармоқлар орқали «Андижон шаҳар микрорайондаги Паспорт столдаги ҳолат» сарлавҳаси остида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан муносабат

🔹Хонободда ёшлар ўртасида "Зукко китобхон" танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 28 май кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан кучли жала-ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат:

🌑 +12...+17... даража илиқ;

🌕 +22...+24… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔴LIVE

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган йигирма олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди

Қонун билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган 100 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатлар тартибга солинган.

Ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Students_cup_2022
#ADU_chempion

⚽️ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETINING MINI FUTBOL TERMA JAMOASI "STUDENTS CUP-2022" TURNIRINING MUTLOQ G'OLIBI

🏆Oʻzbekiston Professional futbol ligasi "Student’s Cup-2022" musobaqasining respublika bosqichi muvaffaqiyatli yakunlandi.

🧑🏻‍🎓
Ushbu musobaqada Andijon davlat universiteti talaba-yoshlari terma jamoasi munosib ishtirok etib, respublika bosqichida barcha raqiblarni munosib yengib turnirning mutloq chempioni bo'ldi.

👏Universitet yoshlar terma jamoasi hamda murabbiylar Karimov Odiljon, Abduxoliq Xoliqovni musobaqa davomida yuqori natijalardan o'rin egallab "Student’s Cup-2022" turnir chempioni bo'lgani bilan Andijon davlat universiteti rektori, professor Akramjon Yuldashev universitet jamoasi nomidan tabriklab kelgusi faoliyatlariga ulkan muvaffaqiyatlar tilaydi.

🌐Andijon davlat universiteti axborot xizmati

👀Bizni kuzatishda davom eting!

Andijon davlat universitetining rasmiy sahifalari👇
Veb-sayt |Telegram |Facebook |Instagram |YouTube
ЁШЛАР МАСАЛАСИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА...

Аввал хабар берганимиздек, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, уларнинг муаммоларини бевосита ҳудудда ҳал этиш ҳамда таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган.

Вилоят ҳокимлигида ёшлар етакчиларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқарган мазкур йиғилишда Президент Администрацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, шаҳар, туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Унда сўз олганлар маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари ва уларни амалга ошириш меътодлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда фаоллик талаб этилишини билдирдилар.

Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш муҳим жиҳатлардан эканлиги қайд этилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашуви жараёнига эътибор қаратилди.

Ёшлар масаласига янгича ёндашиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, мутасаддиларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok