Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 29 апрель куни АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Андижон шаҳридаги «Рақамли шаҳар» технологик паркида соҳа ташкилотлари масъуллари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлик субъектлари, талаба-ёшлар иштирокида Сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Қабул давомида IT соҳасида инвестициялар жалб қилиш, олий таълимда ўқитиш сифати, илмий салоҳиятни ошириш, фрилансерлик ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар экспортини ошириш, фуқаролар томонидан телекоммуникация хизматлари, хусусан, телефон ва почта алоқаси, мобил алоқа, интернет хизматлари сифати, IT-йўналишида ўзларини қийнаётган аниқ муаммо ва масалалар кўтарилди ҳамда АКТ технологиялари хизматлари сифатини ошириш бўйича таклифларини билдирди.

Сайёр қабулда Ҳиндистоннинг Андижон шаҳридаги Шарда Университети “Bachelor of technology” кафедраси декани доктор Пуджа университет талабаларини вилоятдаги IT корхоналарида малака ошириш имконини яратиш масаласида мурожаат қилди. Вазир таклифни маъқуллаб, тегишли масъул ходимларга топшириқлар берди, жумладан Шарда Университети ва «Рақамли шаҳар» технологик парки билан ҳамкорликда меморандум асосида келгусида Ахборот технологиялари соҳасига оид лойиҳаларни амалга ошириш ва талаба ёшларни малакавий амалиётлар ўташи учун шарт-шароитлар яратиш белгилаб берилди.

Мазкур сайёр қабулда кўтарилган барча муаммо ва масалалар юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан соҳа тизимидаги масъул шахсларга уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ишонч газетасининг 53 сонида вилоятимизда мавжуд оромгоҳлардаги муаммолар танқид остига олинган. Ҳолатни вилоят ҳокимлиги назоратга олди. Улар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 29 апрель куни Андижон вилояти Андижон шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Андижон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда "Эҳтиёжмандларга кўмак" хайрия акцияси ўтказилди.

Мазкур хайрия акциясидан тушган маблағлар имконияти чекланган ва кам таъминланган болажонларга йўналтирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 30 апрель кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин.

Ҳарорат:

🌑 +14...+19... даража илиқ;

🌕 +28...+30… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ – ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ»ШИОРИ ОСТИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Мазкур хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, жамият биноси ва ҳовли атрофлари тартибга келтирилди. Турфа хил гуллар экиш дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилиши алоҳида аҳамият касб этди.

«Андижон ҲЭТК» АЖда фаолият кўрсатувчи раҳбар ва ходимлар ўз ихтиёрлари билан ушбу хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар.

Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган жамият ходимлари айни дамда ҳашарни маҳаллаларда давом эттирмоқдалар. Бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Андижон вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok