ЯНГИ ЎЗБEКИСТОННИНГ ЯНГИ АВЛОДЛАРИ...
Мамлакатимизда ёш авлод камолоти, уларнинг пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада янги ташкил этилган Президент мактабларининг муҳим ўрни бор.
Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Хилола Умарова Андижон шаҳридаги «Президент мактаби»да бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишди. Иқтидорли ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг иқтидорларини намоён этувчи кўргазма билан танишди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан «Янги Ўзбекистоннинг янги авлодлари» номли адабий-бадиий композиция намойиш этилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Андижон вилояти Марҳамат туманида бўлиб туман ҳокими Бобуржон Юлдашев билан учрашиб, халқаро логистика компаниялари – “Ershi Logistic” ва "Cargo Prime" фаолияти билан танишди. Бугунги кунда компаниянинг вилоятда 3 та ижара асосидаги офиси мавжуд бўлиб, Андижон шаҳрида 2 та ва Марҳамат туманида энг катта офис жойлашган. “ErshLogistika” компаниясида 65 нафар "Cargo Prime" 135 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан 35 нафарини аёллар ташкил этади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматовнинг Андижон вилоятига ташрифидан асосий мақсад ҳам айнан дастурлаш хизматлари ҳажмининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган хажми ва экспортни оширишга қаратилган бўлиб. Ҳозирги кунда Марҳаматда фаолият олиб бораётган корхоналарни кенгайтириш, вилоятнинг бошқа туманларида ўз филиалларини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ биноларида қулай инфраструктурага эга БПО марказлари ташкил этилиб, ушбу марказларни имтиёзли шартларда фойдаланишга бериш, Ўзбекистон Республикасидаги IT корхоналарга берилган солиқ имтиёзлар билан таништириш ҳамда уларни қийнаётган муаммолари бўлса уларга қонуний ечим топиш масаласида суҳбат олиб борилди. Суҳбат якунида келгуси фаолияти давомида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
"Cargo Prime" логистика компанияси фаолиятини кенгайтириш ва яна 250 нафар туман ёшларини иш билан таъминлаш мақсадида, ҳудуддан 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бу майдонда беш қаватдан иборат бино, меҳмонхона, ўқув хоналари, иш жойлари, дам олиш хоналари ҳамда спорт майдончалари ва яшил ҳудудлар ўрин эгаллайди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида компания томонидан 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Лойиҳанинг мақсади Айти ва Логистика йўналишидаги хизматларни Марҳамат туманидан туриб АҚШга экспорт қилиш шунингдек ушбу йўналишларда ёшларни билим олиш мақсадида академия ташкил этиш ҳисобланади.