"УНГУТ" МАҲАЛЛАСИ ТУБДАН РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
Асака тумани "Унгут" маҳалласида 670 та хонадон мавжуд бўлиб 3885 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу маҳалла оғир ва ривожланиши паст ҳудуд сифатида танлаб олинган. Ушбу ҳудудни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликга йўналтириш ва бу орқали даромадга йўналтириш мақсадида бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу маҳаллада бўлди.
Дастлаб, режалаштирилаётган ишлар аввалида қурбонлик қилиниб маҳалла аҳолиси иштирокида қуръон тиловатлар ўқилиб дуолар қилинди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари иштирокида маҳалла аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокими томонидан маҳаллани ривожлантириш борасидаги ишлар тўғрисида гапириб ўтилди. Хар бир соҳа вакили билан фуқароларни таништирди ҳамда уларга қатъий муддат ва топшириқларни берди.
Хусусан, маҳаллада мавжуд 8 км кўчалар ва йўллар бетон йўлга айлантирилади. Ичимлик сувини сифатини ошириш, аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида янги сув қудуғи кавланиб янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилади. Электр энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш ва алмаштириш сифати оширилади. Ушбу ҳудуддаги мактабнинг 8 та синфига синф жиҳозлари берилиб 1 та компьютер хонаси ташкил этилади. Шу маҳаллада яшовчи аҳолининг барчаси бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Шу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож 57 нафар фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Паррандачилик билан шуғилланиш истаги бўлган фуқароларга 100 бошдан тухумга кирган товуқлар тарқатилади. Шунингдек, иссиқхона, қуёнчилик, асларичилик каби йўналишларга қизиққан фуқароларга ҳам амалий кўмак кўрсатилади.
Қўйинки, ушбу маҳаллада барча инфратузилма ҳолати яхшиланади ва аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратилади.
- "Барчаси инсон қадри учун. Шу ишларни барчасини амалга оширишга эришсак Сизларни бутун "Унгут" маҳалласи аҳолисини рози қилишга эришган бўламиз" дея таъкидлаб ўтди вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов.
Бугундан ушбу маҳаллада амалий ишлар бошланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Forwarded from Xonobod shahar hokimligi MATBUOT XIZMATI

ХОНОБОД ШАҲАР ҲОКИМИ ЧЕТ ЭЛЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР БИЛАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИГА ДОИР ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги белгилаб берилган вазифаларга асосан, шаҳримизда узоқ йиллар меҳнат фаолиятини олиб борган таълим фидойиси Иброхим Мўминовнинг айни кунларда Германия, АҚШ, Канада, Италия, Россия, БАА, Тошкент шаҳри ва бир қатор чет мамлакатларида таълим бераётган 40нафардан зиёд Хонободлик шогирдлари иштирокида Хонобод шаҳрида таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш ва шаҳримизда таълим жараёнининг чет эт тажрибалари асосида янги босқичга олиб чиқиш мақсадида зоом платформаси орқали очиқ мулоқот ўтказилди.
Ўтказилган мулоқотлар давомида шаҳримиздаги барча мактаб директорларига чет эллик ўқитувчилар маслаҳатчи этиб бириктирилди, шунингдек улар томонидан билдирилган "HOME VISIT" тамойили асосида таълим бериш, кутубхона такшил этиш ва кутибхонани чет эл китоблари билан бойитиш, Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорлик қилиш, чет эллик ушбу ўқитувчилар билан онлайн таълимни йўлга қўйиш каби ташаббуслар амалиётга жорий этиш белгиналанди ва мулоқотлар сўнгида бундай тажриба алмашуви бўйича хар ҳафта якунида мулоқотлар ўтказиб боришга ҳам келишиб олинди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Вконтакте | Twitter | Ok

Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
МАКТАБЛАРДА ГУЛХАН АТРОФИДА МУШОИРА КЕЧАЛАРИ...
Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра вилоятдаги мактабларда "Гулхан атрофида..." бадиий кечалари ўтказилди.
Ҳудуддаги уюшмаган ёшлар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар иштирокида ўтказилган қўғирчоқ театри, спорт мусобақалари, баҳру-байт ва Заковат беллашувлари ҳудуд аҳолисига кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирларимиз давом этмоқда.