Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
27.7K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
❗️Аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги учун рад этиш тақиқланади

“Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 29.01.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

👉 маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади;
👉 давлат органлари қарорлари натижасида етказилган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи берилади;
👉 маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланади.

Эндиликда аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатишни тақиқланади.

➡️ Аризалар судга тааллуқли бўлмаганда уларни кўриб чиқиш ваколатли судга ўтказилади.

‼️ Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик судга тааллуқли бўлганда уларни бирлаштириш тақиқланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олтинкўл_тумани

Инсон қадри ҳамма нарсадан улуғ!

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи 15 та оилани қўллаб-қувватлаш, даромад манбаига эга қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР: НАЗАРИЯДАН АМАЛИЁТГА...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Марҳамат_тумани

ОБОД БЎЛАЁТГАН МАНЗИЛЛАР

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи А.Максумов бошчилигида Марҳамат туманидаги оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган «Бирлик» МФЙда бунёдкорлик, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти Туризм ва спорт бошқармаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАКТАБЛАРДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғига кўра 31 январь куни вилоятдаги мактабларда спорт тадбирлари ўтказилди.

Вилоятдаги мактабларда ташкил этилган футбол, воллейбол, баскетбол, стол тенниси ва бошқа спорт тадбирларида нафақат ҳудуддаги ёшлар балки туб аҳоли ҳам иштирок этди. Барча ёш тоифасидаги фуқаролар иштирокидаги ушбу мусобақалар қатнашчиларига ўзгача кайфият бағишлади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан барча таълим муассасаларида ана шундай спорт тадбирлари ва маънавий маърифий кечалар графиклари ишлаб чиқилиб, мактаблар ҳудудларидаги уюшмаган ёшлар ва аҳоли учун режа асосида туркум тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Тадбирларимиз давом этмоқда...
Асака тумани «Унгут» маҳалла фуқаролар йиғинида, Андижон вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан хатлов ўтказилиб, маҳаллада 56 нафар ногиронлиги бўлган шахслар (11 нафар болаликдан ногирон) истиқомат қилиши аниқланди.

Хатлов кунида 25 нафар ногиронлиги бўлган шахслар билан якка тартибда суҳбат ва ўрганишлар ўтказилиб, 3 нафар ногиронлиги бўлган шахслар «ногиронлар аравачаси»га, 1 нафар шахс «кўзи ожизлар хассасига» муҳтожлиги аниқланиб муҳтожларга маҳсулотлар билан таъминланди.

Ҳозирда маҳаллада хатлов ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИНВEСТОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ...

Булоқбоши туманини 2021 – 2022 йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига асосан Қумариқ маҳалласи ҳудудида цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур “ANDIJAN WCC CEMENT” МЧЖ ХК томонидан 250 миллион АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан бунёд бўлаётган корхонанинг хитойлик мутахассислари билан мулоқот ўтказиб, лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича муҳокама қилди.

Экологик мувозанатни сақлаш орқали сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсад қилинган заводнинг 2022 йил декабрь ойида ишга туширилади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллион тоннани ташкил этувчи корхонада 700 та янги ишчи ўрни яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok