Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#Яшил_макон

Вилоятимиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа дастури давомида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор фасли ойларида жами 15 млн. 416 мингта кўчатлар ва қаламчалар экилиши режалаштирилган. Шундан, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 5 млн. 781 мингта ҳамда 2022 йил баҳорда 9 млн. 635 мингта кўчатлар экилиши кўзда тутилган.
Бугун, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва шаҳар ҳокими Бахром Ҳайдаровлар мазкур лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Маълумот учун, бугунги кунда вилоят бўйича жами 6 млн. 305 минг 100 туп жами 2021 йил режасига нисбатан 109,1 фоиз, шундан маҳалла, кўча ва хонадонларда 2 млн. 358 минг 547 туп режага нисбатан 140,3 фоиз мевали, манзарали кўчатлар ҳамда қаламчалар экиш ишлари амалга оширилди ва давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Яшил_макон

Мамлакатимизда "Яшил макон"ларни барпо этиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бугун, вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги Навоий шохкўчасида жойлашган марказий байроқ ўрнатилган майдонга манзарали дарахт кўчатлари экишда фаол қатнашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

Aндижон вилояти, Избоскан тумани 33-Давлат мактабгача таълим ташкилотида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Ушбу акцияда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи A.Aзимов, вилоят Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси вакили, бошқарма раҳбари, "Мичурин" кўчат етиштириш ташкилотининг мутахассислари, туман Мактабгача таълим бўлимининг раҳбарлари ҳамда Мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Яшил_макон_Бўстонда
#Эрталабки_саф_йиғилиши

Хабар берганимиздек, туман сектор раҳбарлари, барча корхона ва ташкилотлар масъуллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаоллик билан қатнашиб, ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Жумладан, бугун ҳам айни шу мақсадда туман ҳокимилиги, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар, тумандаги ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда БСКлар ходимлари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишдан сўнг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида
5000 дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Бўстон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube