Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Булоқбоши туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Андижон вилояти ҳокими кубоги” учун секторлар кесимида интеллектуал, маданият ва амалий санъат йўналишида танловлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

2-сектор худудидаги МФЙлари жамоалари ўртасида интелектуал йўналишида “Тескари ўқиш” бўйича танлов ҳамда спортнинг футбол, мини футбол, баскетбол, шахмат ва стритбол мусобақалари ўтказилди.

Туманда сектор кесимида мусобақалар жадвал асосида ўтказилмоқда.

#Andijon2022 #yoshlaroyligi #Buloqboshi #mobilFoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Иштирокчилар Булоқбоши туманидаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишдилар

#Andijon #Buloqboshi #presstur #hokimyordamchisi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбошида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

Тумандаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Учрашувда мактаб битирувчи ёшларини бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар мактабларига жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари кўрилди.

Учрашувда тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа туман ташкилот раҳбарлари ва касб-ҳунар мактаблари директорлари иштирок этди.

Ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тумандаги ташкилот, корхона ва ишлаб чиқариш фирмалари ҳамда тадбиркорлар томонидан бўш иш ўринлари тавсия қилинди.

Улар томонидан кўтарилган муаммолар ва мурожаатлар тингланди. Таклиф ва саволларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

#Buloqboshi #hokimvayoshlar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Buloqboshi #Yashilmakon

Булоқбоши туманида “Яшил макон” умумиллий ҳаракати старт олди.

Куз мавсумида туманда жами 358 минг 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Жумладан, бугун старт олиш тадбирида 50 сотих ер майдонида “Ҳокимлик боғи” ташкил этилиб, манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Саҳифа: @andpress