#семинар_тренинг
Андижон ва Асака тумани адирларида замонавий иссиқхоналар қурилади.
Тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги Андижон вилояти бўйича ваколатли офиси томонидан Асака ва Андижон туманларининг ўзлаштирилмаган адирларида иссиқхона массивлари ташкил этиш бўйича семинар тренинг ўтказилди.
Унда ҳокимлик вакиллари, тижорат банклари ва маҳалла раислари, фермер ва тадбиркорлар иштирок этди.
Семинарда «Сабо ҳамкор» корхонасининг мутахассислари иштирокчиларга адир майдонларда "NetHouse" услубида замонавий, самарадорлиги юқори бўлган иссиқхона массивларини банк кредити маблағлари эвазига қуриб бериш, барча коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, иссиқхонага кўчат экиш, уни парваришлаш, маҳсулотни етиштириш ва реализация қилиш тартиблари ҳақида тушунчалар бердилар.
Барча маълумотлар кўргазма ва слайдлар орқали етказилди. Семинар иштирокчилари барча саволларга етарли жавобларни олишди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok