Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.85K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Андижон вилоятидаги "Breyn-ring" турнирига старт берилди!

Бугун Андижон шаҳридаги Қўғирчоқ театри биносида "Breyn-ring" турнирининг Андижон вилоят босқичи ўтказилмоқда. Турнирда онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар ўзаро беллашмоқдалар.
Турнирда энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоа август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Республика Интеллектуал ҳафталик доирасида ўзаро беллашадилар.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси қуйидагича:

1-ўрин - 100 млн сўм
2-ўрин - 20 млн сўм
3-ўрин - 10 млн сўм

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Чиқинди сабаб йўлдан юриб бўлмаяпти" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолатни экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси мутасаддилари томонидан зудлик билан ўрганилди ва муаммо бартараф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

Андижон вилоятида мавжуд саноат корхона ва ташкилотлар сони

2021- йил 1- июнь ҳолатига кўра, фаолият кўрсатаётган саноат корхона ва ташкилотлар сони 8 минг 980 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 % га ошди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from O‘zsuvta'minot
​​“O‘zsuvtaʼminot” AJ tizimi tarkibidagi korxonalarining Komplayens-nazorat bo‘limlariga mutaxassislar tanlovi eʼlon qilinadi

📝 “O‘zsuvtaʼminot” AJ tizimi tarkibidagi Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm, Qashqadaryo, Surxondaryo, Andijon, Samarqand, Sirdaryo viloyatlari suv taʼminoti, “Chimyon-Chorbog‘” va “Sayin suv inshootlari” MCHJlarga hamda “Suv ta'minoti va oqоva suv obyektlari qurilishi bo'yicha injiniring kompaniyasi” UK Komplayens nazorat mutaxassisi lavozimlari uchun tanlov o‘tkazadi.

Batafsil: https://uzsuv.uz/uz/announcements/komplayens-ish2
--------------------------------
Объявляется конкурс на должность специалистов отдела комплаенс-контроля региональных предприятий водоснабжения

📝 Проводится конкурс на должность специалиста комплаенс-контроля на предприятия водоснабжения Республики Каракалпакстан, Хорезмской, Кашкадарьинской, Сурхандарьинской, Андижанской, Самаркандской, Сырдарьинской областей и города Ташкента, в ООО “Чимён-Чорбог” и «Sayin suv inshootlari» а также УК “Инжиниринговая компания по строительству объектов водоснабжения и водоотведения» в структуре системы АО «Узсувтаъминот».

Подробнее: https://uzsuv.uz/ru/announcements/komplayens-ish2

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Chat
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Инсонларга етказилаётган моддий ва маънавий зарарни ким қоплайди." сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКА ТУМАНИДАГИ «ЭРГАШОБОД» МФЙ ЯНГИ БИНОСИДАГИ ШАРТ-ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШИЛДИ

Республика маҳалла хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Усмонов Дилшодбек ҳамда туман ҳокими шунингдек, сектор раҳбарлари Эргашобод маҳалласида яратилган мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Маҳалла фуқаролар йиғинига моддий техник базасини ривожлантириш мақсадида махсус сертификат ҳам топширилди.

Маҳалла фаоллари томонидан яратилган шарт-шароитлар ва юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталиги учун дуолар қилинди.

Шу жойнинг ўзида маҳаллада яшовчи фуқароларни қабул қилиб уларнинг муаммолари ҳам ўрганилди. Уларнинг ҳақиқатдан ёрдамга муҳтожларига 1 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МИРЗАОБОД ТУМАНИ СEКТОР РАҲБАРЛАРИ БУЛОҚБОШИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифида ҳамда вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида Булоқбоши туманида аҳоли томонидан узум етиштириш тажрибасини Республика миқёсида амалга ошириш юзасидан берилган топшириғига асосан Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Ж. Яриев бошчилигида сектор раҳбарлари туманда бўлдилар.

Меҳмонлар туман ҳокими Ў.Мамуров бошчилигида аҳоли хонадонларида узум етиштириш, уларни парваришлаш, кўча томонларда бўш ётган ерларга узум экиш ва имтиёзли кредитлар асосида қурилган узум сўртаклари, фермер хўжаликларида ғўза парвариши, боғдорчиликда олиб борилаётган ишлар, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва туманда туризм ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар ушбу соҳаларда туманда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўз туманларида татбиқ қилиш бўйича тегишли тажрибага эга бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон | Kun.uz телеграм каналида "Қабристони йўқ қишлоқ. Пахтаободдаги икки қишлоқнинг битмаётган муаммолари" сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ўрганишлар якуни бўйича тез орада тўлиқ ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ҳуқуқий_тарғибот

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (387-сон, 21.06.2021 й.) билан Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📌 Қарорга мувофиқ, мазкур низом гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини ҳам белгилайди.

ℹ️ Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

☑️ Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

❗️Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак хужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.

📝 Шунингдек, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар низомга киритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#очиқ_мулоқот

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Андижон шаҳар аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ўтказилган очиқ мулоқот давомида вилоятда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурлари асосида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Мазкур йўналишдаги ишлар хусусида “Андижон ҲЭТК” АЖ директори А.Жўраев аҳолига батафсил ахборот бериб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманида "Ал-Ҳаким Текстиль" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok