Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.87K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Ўқитувчилар минг долларлик ойликларни эмас ҳозирги маошини вақтида олишни ҳохлайди." сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Ҳолат вилоят молия бошқармаси томонидан ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"AND GOLD"-БУ СИЗНИНГ ИМКОНИЯТИНГИЗ!

Избоскандаги "AND GOLD" трикотаж корхонаси минглаб избосканлик аёллар учун моддий даромад манбаига айланди.

Бугун ушбу корхонада қизғин кетаётган жараёнларни қуйидаги видеоролик орқали томоша қилишингиз мумкин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиздаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида “Zo’r TV” телеканалида пресс тур бўлиб ўтди.

Янги дастур асосида ишга туширилган лазер шоу намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Live

2021 йилнинг 23 июнь куни “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ҳуқуқий_тарғибот

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг 23 июнь куни “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон-Корея халқаро университети ўртасидаги ҳамкорлик ишлари давом этади

Мазкур икки тараф учун манфаатли бўлган ҳамкорлик алоқаларининг давоми ўлароқ жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармасида университет ректори жаноб Парк Жун Хо ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов ўзаро мулоқотда бўлдилар.

Учрашув жараёнида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 19 майда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган ишларни муҳокама этиб, якунда Андижон шаҳрида барча моддий-техник база билан таъминланган, корейс тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг (2021 йил 22 июнь 389-сон) қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қарор билан,

📗 Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

🏢 Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

🏡 Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тўғрисидаги низом
тасдиқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
👉Сиз тадбиркорлик фаолиятини бошладингизми?

Ўз товар брендингизни ишлаб чиқиб, маҳсулотингизни сотувга чиқардингизми?

Бироқ ноҳалол рақобатдан, контрафакт маҳсулотдан азият чекяпсизми?

🔰Унда товар белгисини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказиб, маҳсулотингизни ҳимоя қилинг.

💠Товар белгиси ҳимояси компания ривожланишига, бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш, харидорлар ишончини забт этишга хизмат қилади.

Энг муҳими бу орқали компания ўз имижини яратиб, катта нуфузга эга бўлади.

☎️Андижон вилояти Интеллектуал мулк ҳимояси марказига мурожаат қилинг:

Тел.: 97 273 18 63, 97 723 27 01

🏢Андижон шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 60-уй

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Андижон вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожаатлари бўйича “Сайёр қабуллар” ўтказиши белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг навбатдаги 2021 йилнинг 26 июнь кунига Шаҳрихон ва Бўстон туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Сайёр қабули” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 2021 йил 25-26 июнь кунлари ўтказилиши муносабати билан 2021 йилнинг 3 июль куни Бўстон туманида ўтказилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

2021 йил 1 июлдан минимал пенсия ва нафақалар миқдорлари оширилади.

(Кўрсаткичлар Андижон вилояти мисолида).

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АБДУБИЙДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун замонавий, барча қулайликларга эга бўлган кўчма гўзаллик салонлари етказиб берилмоқда.

Бугун Шаҳрихон туманининг Абдубий қишлоғида ана шундай гўзаллик салонларидан бири ўрнатилди. Унинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Қишлоқларда яшовчи хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу маскан фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида «Аёллар дафтари»га киритилган 7 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон I Kun.uz телеграм канали орқали «Буғдойдан бўшаган ерлар ёқиб юборилмоқда. Бу биринчи марта эмас» сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Асака туман инспекцияси томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди. Асака туманида яшовчи фуқаро Ю.Қ томонидан «Янги ҳаёт» массиви «Мадамин полвон» фермер хўжалигига тегишли бўлган ғалладан бўшаган ердаги сомон поялари қолдиқларига ўт ёқиб юборганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан 4Р - 112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 163 км қисмида ва 4Р - 138 «Шаҳрихон - Асака - Марҳамат - Қизилқия» автомобиль йўлининг 19 км қисмларида жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok