Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#ёшлар_форуми

Бугун Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятимиз ёшларининг вакиллари иштирокида тантанали кеча ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Батафсил: andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_форуми

Ёшлар форуми давомида вилоят ҳокими йиғилганлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимиз ёшларига яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ва бу эътиборни ҳис қилиб, муносиб ютуқларга эришаётган йигит-қизларнинг фаолияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўз ўрнида фаол ва иқтидорли ёшлар томонидан билдирилган илм-фан ривожи, юрт тараққиётига дахлдор таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, барчасига ишонч билдирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими 2020 йил давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган ишлар, 2021 йилда янада кенг қамровда давом эттирилишини таъкидлаб, барчага омад тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram