Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Булоқбоши туманида пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

Жорий йилда Булоқбоши туманида 144 тонна пилла хом ашёсини етиштириш бўйича 201 та фермер хўжаликлари ва 850 та касаначилар «Ҳарир тола» МЧЖ ҳамда «Андижон Гуанг Тонг» МЧЖ билан шартномалар тузилган. Ҳозирда пиллакорлар томонидан ипак қуртлари сифатли боқиб етиштирилди.

26 май куни туман пилла қабул қилиш пунктида пилла ҳосилини қабул қилиш бошланди.

Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров сектор раҳбарлари билан биргаликда қабул қилиш жараёнларида иштирок этиб, биринчиларда бўлиб пилла ҳосилини топширган ва энг юқори ҳосил олган пиллакорларга туман ҳокимининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАЗИР, ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун туманимизнинг Бўстон қишлоғида жойлашган Болалар дам олиш оромгоҳида «Вазир, ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Азизов 80 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар билан мулоқот чоғида шиддат билан ривожланиб бораётган даврда янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштиришнинг ўрни, IT-технологияларини ўзлаштириш ҳаёт зарурати эканлиги борасида ёшларга илҳомлантирувчи ғоялар берди. Келажак қўлида бўлган ёшлар ҳамиша интилиш ва ҳаракатда бўлишлари зарурлигини уқтириб ўтди. Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ҳудуд 1994 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Андижон шаҳрида яшаган турли миллат вакилларини дафн этилиш учун 40 гектар майдон ажратилган. Ўтган давр мобайнида 1994-2021 йиллар давомида бор-йўғи 6 гектар ерга қабрлар ковланиб, майитлар дафн этилган.
Ҳозирги кунда ушбу «Шермуҳаммад ота» қабристони ҳудудида 36 гектар захира ер мавжудлиги аниқланди.

Ўрганиш якунлари бўйича ушбу қабристон ерларини сотиб юбориш ҳолатлари аниқланмади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йилнинг энг шов-шувли ижод байрами.

Янги истеъдодлар майдони "Дуел" Республика ижодий танлови эълон қилинди.

Батафсил видеороликда танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Махсус_репортаж

Мактабгача таълим соҳасидаги ривожланишни янги босқичлари

https://fb.watch/5Kd-aaKcPp/

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОРЗУДАН МАҚСАДГАЧА!

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари замонавий компьютер ва технологиялари, юқори тезликдаги интернет билан жиҳозланган бўлиб, таълим сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Бунинг натижасида кўплаб ёшларимиз ўз қизиққан соҳасини чуқур ўрганиб ва юқори марраларга эришмоқда.

Видеолавҳа
: Вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

Мактабгача таълим соҳасидаги ривожланишни янги босқичлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят тадбиркор аёл ассоциацияси ҳамда Андижон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги темир дафтардан чиқарилиб тадбиркорлигини бошлаган аёлларга оқ йўл тиланди.

Изоҳ: Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Низамова Мавлудахон иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
20 млрд. сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилган янги цехда нима гаплар?

Батафсил:
«Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Ялпи мажлис 28-29 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Транспорт тўғрисида”ги;
● “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#инфографика

Нотурар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу ҳужжатлардан бири аризага илова қилиниши керак.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАЗИР, ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хонобод сиҳатгоҳида янгича платформада Хонобод шаҳридаги ёшларни янги ташаббуслари, таклифлари ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳамда Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тажибаев иштирокида «Вазир, Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Ўтказилган учрашувда 20 нафарга яқин ёшлар ўзларининг ғоялари, ташаббуслари ва таклифларини билдирдилар. Очиқ мулоқот шаклида давом этирилган учрашувда ёшлар томонидан билдирилган муаммоли мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли мутасаддилар томонидан ижрога қаратилди. Шунингдек ёшларга соҳа мутахассислари томонидан керакли тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЭНДИ ПОЙТАХТГА БОРИШ ШАРТ ЭМАС...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси Ровшан Изамов Фарғона водийси, хусусан Андижон вилоятига янги телеметрик электрокардиограф аппарати билан келди. Шу боис тошкентлик кардиологлар учун Фарғона водийсидаги юрак касаллиги бор беморларни пойтахтда туриб консультация қилиш имконияти яратилди.

Ушбу 300 миллион сўмлик телеметрик кардиограф ёрдамида Андижон шаҳридаги бирламчи тиббий санитария муассасаларида юрак касалликлари бор беморлар текширувдан ўтказилади. Жараёнда тошкентлик малакали мутахассислар онлайн тарзда беморларга ташхис қўйиб, даволаш юзасидан консультациялар берадилар.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу ташаббус аҳолига малакали тиббий ёрдам сифатини ошириш доирасида амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram