Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Андижонда қабристон ерлари ҳам сотилмоқда!" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада келтирилган ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат ўрганилиб, якуни бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Президентнинг илк бор мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳридаги 35-Давлат ихтисослаштирилган мактабида ҳам “Сўнги қўнғироқ” тадбири кўтарингки руҳда ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов иштирок этиб, Президентимиз томонидан битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва уларга келгусидаги ҳаёт йўлларида муваффақиятлар тилади.

Ўқув йили давомида вилоят фан олимпиадалари, мусиқа танловлари, спорт мусобақалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаган бир қатор ўқувчилар ҳамда фаолияти давомида юқори натижаларга эришаётган ўқитувчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ушбу таълим муассасасидан бу йил 75 нафар ёш йигит-қиз катта ҳаёт майдонига учирма бўлмоқда. Уларнинг 66 нафари олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириш, қолган 9 нафари эса тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагини билдирганлар.

Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҒАЛАБА МУБОРАК БЎСТОН ЎҒЛОНИ

Спортнинг аралаш жанг санъати бўйича профессионал спортчилар ўртасида Сурхондарё вилояти "Ҳоким кубоги" Халқаро мусобақасида 77 килограм вазн билан Бўстон тумани ўғлони Диёрбек Муталипов мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Диёрбек Муталипов ва унинг оила аъзоларини ушбу ғалаба билан чин дилдан муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 25 май куни Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ходимлари, Давлат хизматлари марказлари директорлари ҳамда Фуқаролик ҳолат далолатномаларини ёзиш бўлимлари мудиралари ўзлари таҳсил олган умумтаълим мактабларида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида иштирок этдилар.
Тадбирларда битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди. Битирувчиларга ҳаёт йўлларидаги имтихону синовларда омадлар тиланди. Шу куни мактаб кутубхоналарига “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида бадиий китоблар жамланмалари совға сифатида топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАРҲАМАТДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшлар билан ишлашда турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун 25 май куни Марҳамат туманидаги 3-Давлат ихтисослашган мактаб интернатида Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, «Узавтосаноат» АЖ раиси биринчи ўринбосари А.Рафиқов ҳамда «UzАvto Motors» бош директори Р.Ражабов иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Учрашувда вақтинча бандлиги таъминланмаган ёшлар, битирувчи ўқувчилар, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Вазир_ва_Ёшлар

Жорий йилнинг 29 май куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Андижон ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиши белгиланган. Учрашув 29 май куни соат 11:00да Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ўтказилади. Андижонлик ёшларни ушбу учрашувга таклиф қилиб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Болалар пляжларида болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сувда бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ бўлмаган гуруҳнинг бўлишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram