ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Ҳисобот

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқлиши ҳамда 2020 йилга нисбатан таҳлили рақамларда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#ҳисобот

Аввал хабар берганимиздек Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармалари масъул раҳбарлари Ўзбекистон Либерал демократик партияси депутатлик гуруҳи олдида ҳисоботи эшитилди.

Ушбу бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 май кунги ПҚ-3024-сонли қарори ҳамда 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармон ва ПҚ-4819-сонли қарорларида Кадастр агентлигига юклатилган устувор вазифалар бўйича ҳисобот берилди.

Юқоридаги Фармон ва қарорлар ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар кенг мухокама қилинди ҳамда депутатлар томонидан бугунги кунда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Мазкур ҳисоботни батафсил ушбу хавола орқали кўришингиз мумкин.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#ҳисобот

🏢Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтган 3 ой мобайнида 9 млрд. 56 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар филиаллари томонидан ўтган 2021 йил 1-чораги давомида кўчмас мулк объектларига кадастр паспортларини расмийлаштириш билан боғлиқ ишлар учун жами 9 млрд. 56 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

Жумладан,
🏘 6 137 та уй-жойларга - 2 млрд 692 млн сўмлик
🏗 1 273 та нотурар биноларга - 1 млрд 284 млн сўмлик
🏢 787 та квартираларга - 474 млн сўмлик
🔭 кадастр сёмка ва бошқа турдаги хизматлар учун - 4 млрд. 604 млн сўмлик ишлар бажарилган.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
​​#ҳисобот

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги ер тузувчи инспекторлар томонидан бир кунда 128 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган ер тузувчи инспекторлар томонидан жорий йилнинг 16 апрель куни давомида кўчмас мулкларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний шахсларга нисбатан 128 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан қарийб 31 млн.сўм жарималар қўлланилди.

Бундан ташқари, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан маъмурий амалиёт яхши йўлга қўйилганлиги сабабли йил бошидан ҳисобот кунига қадар 703 та маъмурий ишлар бажарилган. Мазкур расмийлаштирилган баённомалар билан 169 млн. 195 минг сўм жарималар қўлланилганлиги, ушбу жарималарнинг 432 та ҳолатда 61,5 фоизи яъни 69 млн 790 минг сўм пул маблағлари ундирилган.

Бир кун давомида расмийлаштирилган баённомаларни энг кўп қўллаган туманлар қуйидагилар.

1️⃣ Олтинкўл туманида - 29 та
2️⃣ Булоқбоши туманида - 27 та
3️⃣ Марҳамат туманида - 21 та
4️⃣ Қўрғонтепа туманида - 13 та
5️⃣ Балиқчи туманида - 10 та

 Соха ҳодимлари томонидан маъмурий жарималар қўллаш ишлари давом этмоқда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#ҳисобот

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасидаги инспекторлар томонидан қўлланилган маъмурий жарималар светафор тизимида амалга оширилмоқда

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган ер тузувчи инспекторлар томонидан ҳисобот даврига қадар кўчмас мулкларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний шахсларга нисбатан 872 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан қарийб 186 млн.сўм жарималар қўлланилди.

Мазкур қўлланилаган жарималар таҳлили қилиниб яшил, сариқ ва қизил ҳудудларга ажратилди.
Жумладан,

🟢 Яшил ҳудуддаги 3 та
туман 255 та ҳолат

🟡 Сариқ ҳудуддаги 5 та туман 293 та ҳолат

🔴 Қизил ҳудуддаги 8 та туманда эса 324 та ҳолатни қайд этмоқда.
Ушбу амалиётни қўллашдан мақсад тизимдаги инспекторларни иш фаолиятини бахолаш ва ўз устида кўпроқ ишлашини назорат қилишдан иборат.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
​​#ҳисобот

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтган хафта давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан,
- Бошқарма тизимидаги ер тузувчи инспекторлар томонидан 282 та маъмурий жарималар қўлланилган жами бўлиб йил бошидан 1060 та

- Қўлланилган жарималардан ундирилгани 28 млн. сўм жами 97 млн.сўм

- Палата ходимлари томонидан Маҳаллабай тизими асосида хатлов ўтказилган МФЙлар сони 15 та жами бўлиб 366 та

- Хатлов натижалари бўйича янги аниқланган кўчмас мулклар сони 12 032 та 1872 гектар ер майдонида жойлашган.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
​​#Ҳисобот

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил 15 май холатига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳамда 2020 йилга нисбатан таҳлили рақамларда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
#Ҳисобот

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ҳисобот кунига қадар жисмоний ва юридик шахслардан 225 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 95 таси қаноатлантирилган, 110 тасига тегишли қонуний тушунтиришлар берилган бўлса, қолган 20 та мурожаатлар малакали мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2020 йилга нисбатан таҳлил қилинганда жорий йилнинг 25 май ҳолатига мурожаатлар 12 тага кўпайганлигини кўриш мумкин.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok