ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
8.46K photos
969 videos
6 files
5.62K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#назорат_лойихаси

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳридаги Ишчилар МФЙ ўрамида жойлашган Харабек кўчаси бўйида темир йўл ҳимоя минтақсига 9 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний қурилишлар, қўрғон деворлар, уй-жойлар, ишлаб чиқаришга мослаб қуриш учун ер майдонларини хеч қандай ҳужжатларсиз эгалланаётганлиги ва қурилиш бошлаганлиги аниқланди. Ушбу ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорида кўрсатилган ҳолатлар фуқароларга тушунтирилиб, ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, ўз ҳисобидан бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фуқароларга ер майдонларини бўшатиб қўйишлигини акс ҳолда 15 кун муддатдан сўнг ишчи гуруҳ тузилиш мажбурий буздириб юборилиши билдирилди ҳамда фуқаролар иштирокида жойининг ўзида далолатнома тузилиб, огохлантириш хатлари берилди.

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасини.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube