ANDIJON KADASTR
1.47K subscribers
8.45K photos
966 videos
6 files
5.61K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Кун_тарихи

14.11.1770 йил: Шотландиялик кашфиётчи Жеймс Брюс Эфиопиянинг шимолий-ғарбий қисмида Нил дарёсининг “Мовий Нил булоғи” деб аталувчи асосий манбасини кашф этди.
14.11.1901 йил: Веналик шифокор Карл Ландштейнер барча қон намуналарни учта гуруҳга ажратди: А, В ва О.
14.11.1908 йил: Таниқли олим Альберт Эйнштейн фанга ёруғликнинг квант теориясини тақдим қилди.
14.11.1918 йил: Чехославакия республика деб эълон қилинди.
14.11.1963 йил: Атлантика океанида вулқон отилиши натижасида янги орол ҳосил бўлди.
14.11.1969 йил: АҚШнинг “Апполон-12” космик кемаси Ойга учирилди.
14.11.1975 йил: Испания Марокаш ва Мавритания билан Сахарани озод қилиш тўғрисида келишувга эришди.
14.11.1981 йил: Гамбия ва Сенегал давлатлари бирлашиб, янги федерация – Сенегамбияга асос солишди (бу битим 1989 йилда ўз кучини йўқотди).
14.11.1994 йил: Париж а Лондон шаҳарлари орасида Ла-Манш бўғози остида сувости тунели очилди.
Манба: ДХХ чегара қўшинлари

Каналга обуна бўлиш учун👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
#Кун_тарихи...
3.12.1586 йил:
Колумбиядан Англияга илк бор картошка олиб келинди. Кейинчалик, бу сабзавот бутун дунёга тарқалди.
3.12.1609 йил: Галилео Галилей телескопни кашф этганлигини маълум қилди.
3.12.1810 йил: Англия Маврикий давлатини французлардан қайтариб олди.
3.12.1818 йил: Иллинойс АҚШнинг 21-штатига айланди.
3.12.1912 йил: Болгария, Греция, Сербия ва Черногория Усмонийлар империяси (Туркия) билан Чаталжа тинчлик сулҳини тузишди.
3.12.1967 йил: Жанубий Африка Республикасида дунёда илк бор юрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди.
3.12.1971 йил: Учинчи Ҳиндистон-Покистон уруши бошланди.
3.12.1989 йил: АҚШ ва Собиқ Иттифоқ раҳбарлари икки давлат ўртасидаги душманлик барҳам топганлигини эълон қилишди. Бу сана Совуқ урушнинг расман тугаш санаси сифатида тарихга кирди.
3.12.1992 йил: Буюк Британияда дунё тарихида илк бор СМС хабари жўнатилди.
3.12.2002 йил: Хитойда археологлар Хан сулоласига тегишли ноёб хазинани топишди.
#Кун_тарихи

🗓 10 декабрь (1992 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
#кун_тарихи

🗓 8 январь
(1992 йил)
Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
#кун_тарихи
Андижон вилоятининг ташкил этилиши
Бундан роппа-роса 79 йил аввал, яъни 1941 йил 6 март
куни Андижон вилояти ташкил топган.
Ўшанда худудда Андижон ва Ленинск шаҳарлари, Андижон, Балиқчи, Ворошиловск, Жалақудуқ, Избоскан, Ленинск, Мархамат, Ойим, Олтинкўл, Пахтаобод, Сталин, Хўжаобод туманлари бўлган. Кейинчалик Ойим, Жалақудуқ, Ворошиловск туманининг бир қисми бирлаштирилиб, Қўрғонтепа тумани ташкил этилган. Ворошилов тумани Ильичевск туманига ўзгартирилган. Сталин райони Москва, кейин Шахрихон тумани, деб ўзгартирилган. 1991 йил 29 октябрдан эса Ленин тумани Асака тумани номини олган.
Бугунги кунда Андижон вилояти шимолий-шарқдан ва жанубдан Қирғистон Республикаси, ғарбдан Фарғона ва шимолий-ғарбдан Наманган вилоятлари билан чегарадош.
Таркибда 2 та вилоятга ва 9 та туманларга бўйсинувчи шаҳарлар, 14 та туман, 5 та шаҳарча, 868 та махалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.
Асос: Андижон вилоят Давлат архиви, Фонд-608, р-1, йж-3
​​#КУН ТАРИХИ:
8 май

1541 йил:
Испаниялик саёҳатчи Эрнандо де Сото Миссисипи дарёсини кашф этди.
1713 йил: Россия пойтахти Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига кўчирилди.
1886 йил: АҚШда шифокор Жон Пембертон томонидан “Coca-cola” ичимлиги кашф этилди.
1895 йил: Хитой таркибидаги Тайвань Япония таркибига қўшиб олинди.
1945 йил: Берлиндаги Карлсхорст шаҳарчасида Иккинчи жаҳон урушида Германиянинг таслим бўлганлиги тўғрисидаги акт имзоланди. Ғарб давлатлари бу кунни “Ғалаба куни” деб эълон қилишди.
1962 йил: Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида сўнгги троллейбус ҳаракати тугатилди.
1965 йил: Брест қалъасига “Қаҳрамон қалъа” унвони берилди.
#Кун_тарихи

👨‍👩‍👧‍👦 Бугун Халқаро оилалар куни

Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Манба
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

15 май жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) бўлиб, ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам нишонланиб келинади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot