ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.39K photos
863 videos
6 files
4.9K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди.
Қиймати 2 миллиард доллар бўлган ушбу корхонада биринчи босқичда йилига 60 млн. тонна рудани қайта ишланади.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев заложил первый камень в строительство третьей медно-обогатительной фабрики АГМК.
Предприятие стоимостью 2 милларда долларов на первом этапе будет перерабатывать 60 млн. тонн руды в год.
На втором этапе мощность вырастет до 160 миллионов тонн, что в 3 раза больше, чем сегодня. В результате реализации этих двух этапов к 2028 году предприятие будет иметь годовую производственную мощность в 400 тысяч тонн меди, 50 тонн золота и 270 тонн серебра.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #fabrika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#korrupsiya #Andijon

Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби!

Ривожланган жамиятларнинг таназулига, қолоқларнинг эса янада тарқоқлашишига асосий сабаб коррупциядур буни тарихнинг ўзи ҳам тасдиқлаши мумкин, чунки у амалдор мансабининг суистеъмол қилинишига манфаатларнинг ноқонуний тақсимланишига ҳамда тизимларнинг зўриқиб ишлашига сабаб бўлади.

Қимматбахо ресурс сифатида молиявий муносабатларимизда кўчмас мулк ва ер нематининг нархи тобора ошиб бормоқда бу эса ўз навбатида ундан самарали фойдаланишни тақсимотни эса оқилона йўлга қўйишни тақазо этади.

Хурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар, бугунги кунда ер майдонлари ажратиш фақатгина "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн аукцион савдо майдончаси орқали ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Шу сабабли фирибгарларга ишониб қолманг!

Агарда Сизларда соха ходимлари томонидан ер майдони ажратиб бериш, кадастр ҳужжатларини тўғридан-тўғри тезроқ тайёрлатиб бериш ҳамда кадастр тўловларини арзонлатиб бериш каби коррупцион ҳолатлар аниқланса зудлик билан бошқарманинг ишонч телефони ☎️74-224-20-25 ёки @Andkadbot телеграм ботига ҳамда бошқарманинг мурожаатлар билан ишлаш шўъбасининг📞 97-236-90-10 га мурожаат қилишларингиз сўралади.

🚷Бошқарма маъмурияти томонидан Сизларни шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Samarqand_viloyati

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida 23-iyul kuni bo'lib o'tgan aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangicha tashkil qilish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishida videoselektor yig‘ilishida Davlatimiz rahbari - "Vazirlik va idoralar o‘z yo‘nalishida eng ko‘p kelib tushayotgan murojaatlarni tahlil qilib, ularga aniq yechimlar topishi shart" ekanligini alohida ta'kidlab o'tgan edilar.

Yuqoridagi videoselektor yig'ilishida berilgan topshiriqlar ijrosini ta'minlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Samarqand viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondoshish lozimligi taʼkidlandi. Bu bo‘yicha yig‘ilish qatnashchilariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 28 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Вакцина – вирусдан энг яхши ҳимоя!

🇺🇿 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан "Covid-19" вирусига қарши вакциналаш ишлари давом этмоқда;

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook|You tube|Tik Tok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAV #biz_haqimizda #Faoliyat #Andijon_viloyati #Jalaquduq_tumani

Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmalarining Jalaquduq tuman bo'limi va filiallari tomonidan amalaga oshirilayotgan ishlar Andijon MTRK nigohida.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident_Farmoni

2021 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН ҲОКИМЛИКЛАРНИНГ ЕРГА ОИД ҚУЙИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ:

🔶 ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;

🔶 туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

🔶 суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

🔶 жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

🔶 хусусийлаштириладиган ерга нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyatida 1 338 ta bo'sh yer uchastkalari auksion savdolarida sotilgan.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasining tuman (shahar)lardagi mutaxassislari tomonidan joriy yilning 9 iyul holatiga 5 970 ta bo'sh yer uchastkalari "Yerelektron" AATga kiritildi hamda "E-IJRO Auksion" savdo maydonchasi orqali 1 338 ta bo'sh yer maydonlari tadbirkorlar uchun sotildi.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#Andijon #mamuriy_jarima

Андижон вилоятида 316 млн. 552 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган инспекторлар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 281 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан 316 млн 552 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди

📊Хисобот кунига қадар 142 млн. 170 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилиши таминланди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr_xalq_bilan_birga #Kadastr_aholi #murojaatlari_bilan_ishlash #natija

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 июль куни "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича" ўтказилган видеселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш юзасидан вазифалар белгилаб берилган эди.

Анашу вазифалардан келиб чиқиб Жалақудуқ тумани Янгисор МФЙ Ёшлик кўчаси 9-уйда яшовчи фуқаро Абдурахимов Фазлиддин Боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги мавжудлиги ушбу фермер хўжалиги томонидан етиштирган меваларни экспортга чиқариш учун катта сиғимдаги музлатгич қуриш учун ўзи сўраган ер майдони жойида бориб ўрганилди ва фуқарога юқоридаги ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабр кунги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан «Е-IJRO AUKSION» дастурига қиритилиши бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди

Ўз навбатида фуқаро мурожатига бефарқ қолмаганлиги учун ўз миннаддорчилигини билдирди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

🔰 Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;

Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ер участкаларини беришда шаффофлик ва очиқлик таъминланади ҳамда инсон омилига боғлиқ коррупция ҳолатлари камаяди.

Жорий йил 31 июль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган Қонун билан 6 та кодекс ҳамда 12 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Батафсил мана бу ерда танишинг.
​​#kadastr_xalq_bilan_birga #aholi #murojaatlari_bilan_ishlash #natija

Андижон туманида 2016 йилда тузилган ер ижара шартномаси асл нусҳаси фермер хўжалиги раҳбарига тақдим қилинди.

Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Усмонова ер ҳусусидаги мурожаати Агентликнинг вилоят бошқармаси "Ер ва кадастр назорати бўлим"и бош мутахасиси М.Хамдамов, Агентликнинг Андижон тумани бўлими еткачи инспекторлари Ф.Мирзақосимов, К.Кенжаев ҳамда мурожаатчи Ш.Усмонова иштироқида ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Усмонова билан суҳбат жараёнида 2 та масала юзасидан мурожат қилганини билдирди.

Жумладан;
1 - масаласи фуқаро Ш.Усмонованинг фермер хўжалиги ер майдони яқинидаги А исмли фуқаро томонидан фойдаланилаётган ер майдони қандай ҳуқуқий ҳужжатга асосан фойдаланиб келаётганлигига аниқлик киритиб беришда амалий ёрдам сўради, А.Р исмли фуқаро томонидан фойдаланилаётган ер майдони Андижон тумандаги Истиқлол массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 453-контуридаги 1,0 гектар ер майдони бўлиб, ҳозирда фуқаро томонидан ноқонуний мевали кўчатлар экиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди хамда А.Р Агентликнинг туман бўлими томонидан
30.07.2021 йил 541-сонли огоҳлантириш хати юборилди.

2 - масаласи
фуқаро Ш.Усмонова ўзи рахбарлик қилаётган фермер хўжалигини 2016 йилдаги ер ижара шартномасини олишда амалий ёрдам сўраган, узоқ муддатли ер ижара шартномасини асли нусҳаси агентликнинг Андижон тумани бўлимида мавжудлиги билдирилди ва фуқарога асл нусхаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, ижара шартномасидаги чизмаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, фермер хўжалиги ер майдонига аниқлик киритиб берилди.
Фуқаро Ш.Усмонова мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганлиги учун Кадастр агентлиги тизимидаги ходимларга ўз миннатдорчилигина билдирди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#rasmiy_munosabat

Мухбир Далиевнинг телеграм каналида эълон қилинган "Андижонда ерларни эгаллаб олиш авжида" сарлавҳаси остидаги берилган мақола юзасидан Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси мазкур ҳолатнинг тегишли қисми бўйича ўрганиш ишларини бошлади. Ушбу масала бошқарма томонидан алоҳида назоратга олинди. Ҳолат ўрганилиб якунлари бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Andijon viloyati

Buxoro viloyati

Jizzax viloyati

Namangan viloyati

Navoiy viloyati

Qashqadaryo viloyati

Samarqand viloyati

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook