ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
861 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Андижон вилоятининг Избоскан туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 437,9 гектар ер майдонида 1754 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра Избоскан туманида хатловдан ўтказилган 37 та МФЙлардаги 27 мингдан ортиқ яъни 58,7 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 437,9 гектар ер майдонида жойлашган 1754 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, 58,7 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 437,9 гектар ер майдонида жойлашган 1754 та яъни 1699 та турар-жойлар ҳамда 55 та нотурур бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси бошлиғи
А.Тохтасунов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони

@maxsus_rakurs
#ҳисобот

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасидаги инспекторлар томонидан қўлланилган маъмурий жарималар светафор тизимида амалга оширилмоқда

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган ер тузувчи инспекторлар томонидан ҳисобот даврига қадар кўчмас мулкларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний шахсларга нисбатан 872 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу баённомалар билан қарийб 186 млн.сўм жарималар қўлланилди.

Мазкур қўлланилаган жарималар таҳлили қилиниб яшил, сариқ ва қизил ҳудудларга ажратилди.
Жумладан,

🟢 Яшил ҳудуддаги 3 та
туман 255 та ҳолат

🟡 Сариқ ҳудуддаги 5 та туман 293 та ҳолат

🔴 Қизил ҳудуддаги 8 та туманда эса 324 та ҳолатни қайд этмоқда.
Ушбу амалиётни қўллашдан мақсад тизимдаги инспекторларни иш фаолиятини бахолаш ва ўз устида кўпроқ ишлашини назорат қилишдан иборат.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Matbuot_anjumani #Davlat_kadastrlari_palatasi

Hurmatli fuqarolar, jurnalist va bloggerlar

📌Joriy yilning 21 aprel soat 10:00 da Milliy matbuot markazida Davlat kadastrlari palatasining "Respublika bo‘yicha amalga oshirilayotgan xatlov ishlarining asosiy maqsad va vazifalari" mavzusida mantbuot anjumani bo'lib o'tadi.

📲 Matbuot anjumani translyatsiyasini UzReport TV telekanali va telekanalning YouTube va Facebookdagi sahifalari orqali JONLI tomosha qiling.

👉 Savol, murojaat, ariza yoki shikoyatlaringizni @MARKAZ16Uz. ga yuboring va matbuot anjumani jarayonida javob oling.

👉 Ushbu matbuot anjumanlariga jurnalistlarni, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.
Forwarded from Kadastr - Live
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6061-сонли Фармонига мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
#сайёр_қабул

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи 10 нафар фуқароларни мурожаатлари сайёр қабулда кўриб чиқилди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Бердиқулов жорий йилниг 20 апрель куни вилоятнинг Улуғнор туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда 10 нафар фуқароларни қабул қилди. Сайёр қабул давомида қабул қилинган фуқаролар томонидан узоқ йиллардан буён ўз ечимини топмаётган муаммоли мурожаатлар кўриб чиқлди.

Ушбу мурожаатларнинг 3 таси ижобий ҳал этилганлиги сабабли фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Сайёр қабуллар ҳар бир туман ва шаҳарларда корантин қоидаларига риоя этган ҳолда давом этади.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
шўъба
бошлиғи Б.Махмудов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида янги Қонун лойихаси эълон қилинди.

Қонуннинг мақсади жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.

Ер участкаларини олиб қўйишнинг асосий принциплари қуйидагича белгиланмоқда.

🏢мулк ҳуқуқининг устуворлиги;

🏠хусусий мулкнинг дахлсизлиги;

🏕олиб қўйилган ер участкасидан мақсадли фойдаланиши;

📖қонунийлик;

💻очиқлик ва шаффофлик;

💵компенсациянинг кафолатланиши.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари матбуот хизмати раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги ходимлар томонидан 186 та ҳолатда 53,7 га ер майдонидан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасида "Ер ва кадастр назорати" соҳасида бошқарма ҳамда туман бўлимлари томонидан барча тоифадаги ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини белгилаш тўғрисидаги топшириқлар ижроси юзасидан кунлик тизим шакллантирилган бўлиб, ҳисобот кунига қадар 186 та ҳолатда 53,7 га ер майдонидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланган.

Шундан 69 та ҳолатда уй-жой қуриш, 70 та ҳолатда нотурар бинолар, 35 та ҳолатда томорқа сифатида, 5 та ҳолатда балиқ ҳовуз, 4 та ҳолатда теракзорлар, 2 та бошқа ҳолатда ер майдонлари ноқонуний равишда эгаллаб олинган.

Шу кунга қадар жойларда аниқланган 186 та ҳолатнинг 13 таси бартараф этилди ва ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрига қайтарилишига эришилди, 14 та ҳолатда суд органларига ноқонуний биноларни буздириш бўйича даъво аризалари киритилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook