ANDIJON KADASTR
1.43K subscribers
7.52K photos
879 videos
6 files
4.99K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев бошчилигида Давлат кадастрлари юритишни такомиллаштириш ва рақамлаштириш, кадастр объектларини хатловдан ўтказиш, кадастр объектларининг геоахборот базасини шакллантириш, соҳада кадрлар малакасини ошириш ишларини жадаллаштириш бўйича видео селектор йиғилишлар бир неча кундан бери ўтказиб келинмоқда.

Йиғилишда Ўрмон хўжалиги қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси вакиллари ҳамда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Бўлиб ўтаётган видео селектор йиғилишда кадастр объектларини рақамлаштиришда бир қатор ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйиш бўйича келишувлар амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Географик объектларнинг номлари давлат реестри «geonames.uz» ахборот веб-портали ишга туширилди.

💻 geonames.uz веб-портали географик объектларнинг жойлашган жойи, номи тўғрисида маълумотлар беради ва фойдаланувчилар номлар бўйича ўз таклифлари ва тавсияларини жойлаштириш имконияти мавжуд.

🌐 Унда 200 га яқин географик объект турлари ҳақидаги маълумотларни харитадан танлаб акс эттириш имконияти яратилди.

Веб порталга ҳозирги кунгача жами 57 979 та ном тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлиб, шундан 13 047 та аҳоли пункти, 6340 та маҳалла, 33 196 та кўча ва 5396 та табиий ва техника инфратузилма объектлари тўғрисидаги маълумотлар юкланди.


Маълумотларни юклаш ишлари давом эттирилмоқда.
Forwarded from Kartografiya_Press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Kartografiya" ilmiy ishlab chiqarish davlat korhonasi faoliyati haqida video lavha
#Korhona_haqida
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇👇👇
Telegram Facebook Instagram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади

2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан, 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.

Демак, 29 август – шанба куни, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. 31 август – душанба куни эса, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар қуйидаги 3 кунда кетма-кет дам олишади:

30 август
– якшанба (дам олиш куни);

31 август – душанба (барча учун кўчирилган дам олиш куни);

1 сентябрь – сешанба (Мустақиллик байрами).


➡️ @uzauz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси бошлиғи Кенжаев Рашид Шамсиддиновичнинг вафоти (1984-2020) муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Кенжаев Рашид Шамсиддинович ўз билим ва меҳнатлари билан соҳа ривожига муносиб хисса қўшди. Унинг хотираси ёдимизда абадий қолади.
Forwarded from Kadastr - Live
❗️❗️❗️Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим янгилик!

🏠 Амалиётда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам уларга нисбатан техник 📒кадастр йиғмажилдларини расмийлаштирган бўлиб, 👨🏻‍💼👨🏻‍💻 жисмоний ва юридик шахслар мазкур йиғмажилдларни кўчмас мулк объектларига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат деб ҳисоблашлари оқибатида турли тушунмовчиликлар келиб чиққан.

🏢 Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қўмита томонидан муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра:

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун ариза бериш билан мурожаат қилинганда, агарда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса кадастр йиғмажилди тайёрлаш умуман тақиқланди;

📄📄📄 Инвентаризация ишлари амалга оширилган, бироқ ер участкаси, қурилган бино ва иншоотларга ҳуқуқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, инвентаризация натижалари ахборот тизимида шакллантирилиб, аризачига фақатгина кўчмас мулк тўғрисидаги маълумот тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ўрнатилган мазкур қоидаларга риоя этмаётган кадастр ходимлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз @ygkuzbot телеграм бот ёки [email protected] электрон почта манзилига мурожаат қилинг.

Юқоридаги ҳужжат билан бундай ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини кўриш қатъий белгилаб қўйилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (505-сон, 24.08.2020 й.) билан Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низом билан суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби белгиланди.

🗓 Низомга мувофиқ, туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 5 майга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилади.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.

Ҳар йили 20 майга қадар туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади.

🖥 Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда контурлар кесимида жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар электрон базаси яратилади ва “электрон харита”га туширилади.

📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича таклифларини умумлаштирган ҳолда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН ҲУКУМАТЛАРИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди.

Учрашувда давлат чегараларини делимитация қилиш, ўтказиш пунктлари самарали фаолиятини таъминлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки давлат Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда чегараолди ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) Кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Коррупциянинг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан бири ойлик маошнинг сарф-харажатларга нисбатан камлиги.
Ойлигини рўзғорига етказа олмаган инсон қўшимча маблағ ишлаб топишга мажбур. Айримлар буни ҳалол меҳнат эвазига қилсалар, айримлар қинғир йўлни танлаб коррупцияга қўл уради.

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ойликларига ҳавас қиларли даражада эмас эди. Мутахассисларнинг ўртача ойлик иш ҳаққи бугунги кунгача 900,0-1100,0 минг.сўмни ташкил этган.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
Forwarded from TGStat Bot
t.iss.one/andijonkadastr kanali statistikasi
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА штабида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган Брифинг.
Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 234 та ҳолатда 6401,1 гектар хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш ва давлат ер кадастри маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yer_geoportali

YER GEOPORTALI-OSON, QULAY VA TEZKOR

Bizlar
ijtimoiy tarmoqlarda

Facebook | Telegram
Мукофот муборак, Андижон фарзандлари!

Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Андижон вилояти вакиллари ҳам бор.

🏅“Дўстлик” ордени билан

🔸Ҳамроқулов Нуриддин - меҳнат фахрийси, хонанда

🏅“Содиқ хизматлари учун” медали билан

🔸Шукуров Саидаҳмад Холдорович - “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти бош муҳаррири

🏅“Соғлом турмуш” медали билан

🔸Нурматова Шоҳистахон Муҳаммаджоновна - Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори

🏅“Шуҳрат” медали билан

🔸Ҳожиқулов Равшан Ғуломжонович - Андижон вилояти маданият бошқармаси қошидаги намунавий мақом ансамбли бадиий раҳбари

🔸Жалолов Наби Сотқинович - Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи етакчи муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

@andijonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлигиҳамкорлигида "Кадастр органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад кадастр соҳасида давлат хизмати кўрсатиш жараёнидаги муаммоларни муҳокама қилиш, давлат хизмати кўрсатишда ягона амалийётни жорий этиш ва масъул ходимларнинг билим савиясини ошириш ҳисобланади.

Маълумот учун: бугунги кунда Давергеодезкадастр қўмитасининг 9 та хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Андижон вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Андижон шаҳридан 5,7 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Андижон туманидан 13,6 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Асака туманидан 11,9 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Балиқчи туманидан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бўз туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Булоқбоши туманидан 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Жалақудуқ туманидан 8,6 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Избоскан туманидан 4,6 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Қўрғонтепа туманидан 8,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Марҳамат туманидан 6,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Олтинкўл туманидан 3,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пахтаобод туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Улуғнор туманидан 8,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хўжаобод туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шаҳрихон туманидан 6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хонобод шаҳридан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЛОН

🗣 Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тошкент геодезия ва картография коллежига қабул бошланди.

Батафсил видеороликда.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ (71) 260-17-43
☎️ (95) 142-88-87