ANDIJON KADASTR
1.47K subscribers
8.51K photos
973 videos
6 files
5.66K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#таъзия

Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шаҳар филиали девонхона ходими Тоштемиров Умиджон Худойбердиевич вафоти (1986-2020) муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ва қариндошларига Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тизимидаги ходимлар номидан чуқур таъзия изхор этади.

Тоштемиров Умиджон Худойбердиевич қисқа фурсат орқалиғига бошқарма тизимидаги ходимлар орасида ўз ўрнига эга ва тиришқоқ мутаҳассис эди. Унинг хотираси ёдимизда абадий қолади.
2020 yil 20 avgust kuni Davyergeodezkadastr qo'mitasi tomonidan tashkillashtirilgan "Korrupsiyaga qarshi kurashish va komplayens" tizimi bo'yicha bo'lib o'tgan masofaviy malaka oshirish kursini Oltinko'l gazetasining 2020 yil 29 avgust kungi 30-sonida chop etildi.
Forwarded from Kadastr - Live
Тўй – тўйдек бўлсин!

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг Касби, Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Избоскан туманлари Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига янги бинолар фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Буни қаранг Адижон вилоятида яна бир биноси байрам арафасида фойдаланишга топширилди.
Бу сафар диққатимиз марказида Андижон вилоятининг Бўстон тумани.

28-август куни замонавий қиёфа касб этган янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу бино халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, замонавий ёруғ ва кенг хоналар, фуқаролар учун қулай кутиш хоналари, соҳа ходимлари учун замонавий компьютерлар, тез ишловчи оптик толали интернет ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бўстон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимларига қўшалоқ байрам муборак бўлсин деймиз!
🔥 KUN.UZ сайтидан янги қулайлик!

🇺🇿 Энди ҳар бир ҳудуднинг алоҳида канали бор!

Каналга қўшилинг ва атрофингиздаги янгиликлардан хабардор бўлинг!

👉
Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Тошкент вилояти
👉 Андижон вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Хоразм вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
Forwarded from Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишига ташрифи юзасидан суратлар


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзасидан Ўзбекистон24 телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Бош вазир ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Азиз Абдуҳақимов ҳамда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг интервюлари.
Forwarded from Kadastr - Live
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).

Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.