ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: Коронавирус: Ўзбекистон аҳолисини ўйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Kun.uz коронавируснинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ юзага келган вазият юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган энг муҳим етти саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

1-савол. Карантин сабаб боласи боғчага бормаганлар ишга чиқадими?

Жавоб:
Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

2-савол. Карантин сабабли озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайдими?

Жавоб:
Йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолиши ҳақидаги гаплар асосли эмас. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.

3-савол. Ўзбекистондаги бозорлар ёпиладими?

Жавоб:
Республика бўйича бирорта бозор ёпилмайди. Ҳаммаси қандай иш режимида ишлаётган бўлса, шу иш режимида давом эттиради.

4-савол. Карантин сабабли маҳсулотлар импорти тўхтатиладими?

Жавоб:
Импортдан келадиган маҳсулотларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Давлат божхона қўмитаси раисининг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озиқ-овқат маҳсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортиқча вақт ушланиб қолиши ҳолатлари йўқ.

5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?

Жавоб:
Тайёр. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган, ҳар бир шифохонада юқори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд.

6-савол. Карантин вақтида Ўзбекистонда диний маросимлар чекланадими?

Жавоб:
Ҳа. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.

7-савол. Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйиладими?

Жавоб:
Йўқ. «Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари А. Арипов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Касаллигини яшириб, бошқаларга қасддан юқтирганлар 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин» – вазир ўринбосари

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видео

#vahimasizkarantin

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИДА НОМЗОДЛАРНИ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР ВА СУҲБАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан кеча, 16 март куни 130-11-сонли буйруқ қабул қилинди. Мазкур буйруқ билан қуйидагилар:

🔸 Қўмита тизимида “Номзодларни лавозимларга тайинлаш бўйича талаблар ва суҳбатдан ўтказиш тартибини белгилаш тўғрисида” Йўриқнома (Регламент);

🔸 Қўмита марказий аппаратида ва унинг тизимидаги худудий бошқарма, корхона ва тасарруфидаги ташкилотлари раҳбарлари лавозимига номзодларни суҳбатдан ўтказиш ва лавозимга тайинлаш бўйича Махсус комиссия таркиби;

🔸 Махсус комиссияда суҳбатдан ўтадиган лавозимлар рўйхати;

🔸 Махсус комиссияга номзодлар томонидан тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, белгилаб қўйилдики, махсус комиссияда суҳбатдан ўтадиган лавозимларга тайинлаш икки усулда амалга оширилади:
▫️ биринчи усул - Махсус комиссия томонидан номзод билан видео-суҳбатни масофавий интервью йўли билан махсус телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда видеоконференция воситалари ёрдамида;
▫️ иккинчи усул - Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари тегишли ишчи гуруҳ билан биргаликда графикка асосан ҳудудларда оммавий сайёр кабул ўтказиш жойларида.

Тасдиқланган рўйхатга кўра, махсус комиссия хулосасига асосан ишга тайинланадиган лавозимлар қуйидагича:

1️⃣ Қўмита тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, бош муҳандислари, бош ҳисобчилари ва кадрлар масаласига масъул мутахассислари.
- “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти
- “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси
- Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти
- Тупроқ таркиби ва репозиториси, сифати таҳлил маркази
- “Геоинфоком” ДУК
- “Геоинновация маркази” ДУК
- Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази
- Давлат геодезия назорати инспекцияси
- “Картография” давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси
- Марказий аэрогеодезия корхонаси
- Самарқанд аэрогеодезия корхонаси

2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиқлари, бош ҳисобчилари ва кадрлар масаласига масъул мутахассислари.

3️⃣ Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиқлари.

4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва унинг туман (шаҳар) филиали раҳбарлари.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/andijonkadastr
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Бугунги кунда юртимизда коронавирусни кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бундан ташқари Андижон вилояти Ер ресруслари ва давалт кадастри бошқармаси ҳамда вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонасига мурожаатларингиз бўлса бошқарма ва корхонанинг масъул ҳодимлари мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи Б.Махмудов (тел 97-236-90-10) ҳамда корхонанинг девонхона мудири И.Ашматов (тел 91-610-22-09) лар билан хизмат телефонлари орқали ёки https://t.iss.one/andkadastr_uzbot орқали боғланишингиз сўралади.

каналга аъзо бўлиш
t.iss.one/ygk_uz, t.iss.one/andijonkadastr
ANDIJON KADASTR pinned «ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР! Бугунги кунда юртимизда коронавирусни кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан…»
Forwarded from Kadastr - Live
Darakchi gazetasiga muhbirining Davyergeodezkadastr qo'mitasi raisi o'rinbosari SH.Habibullayev bilan suhbati.
⚡️Ўзбекистон Марказий банки коронавирусдан сақланиш учун нақд пуллардан камроқ фойдаланишни тавсия этди.

Батафсил — https://dy.uz/xWgbd
Forwarded from Kadastr - Live
#21ta_kadastr
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri bu hududlarning toifalari va turlari, ularning jug‘rofiy holati, miqdor va sifat xususiyatlari, ekologik, iqtisodiy, ilmiy, ma'rifiy va boshqa jihatdan ahamiyati to‘g‘risidagi, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar haqidagi, shuningdek yer uchastkalarining ijarachilari va mulkdorlari haqidagi ma'lumotlarni o‘z ichiga oladi.

Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasi tominidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 430 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 395 tani tashkil etadi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kun_tarixi
1965 yil 18 mart - birinchi tashkil etilgan EVA

Bu kosmonavt Aleksey Leonov tomonidan Pavel Belyaev boshqargan "Vosxod-2" kosmik kemasi tomonidan qilingan. Birinchi chiqishning umumiy vaqti 23 daqiqa 41 soniyani tashkil etdi va uning natijalariga ko'ra, inson kosmosda turli xil ishlarni bajarishi mumkin degan xulosaga keldi.
Manba
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1902 йилги Америка газетасида Андижон ҳақидаги хабар!

Андижонда 1902 йили содир бўлган 9-10 балли зилзила халқимиз бошига тушган энг қора кунлар ва аянчли воқеаларга сабаб бўлган. Зилзила туфайли ўша пайтда шаҳар тўла вайрон бўлган. Минглаб одамлар ҳалок бўлган ва бошпанасиз қолган. Лекин энг хайратланарлиси бу ҳақида олис Американинг Канзас штати, Гарнетт шаҳарчасининг "Garnett Evening" газетасининг 18 декабрь кунги сонида хабар берилган! Хабарда хусусан шундай сўзлар ёзилган:

30000 кишилик шаҳар вайрона бўлди.
Ўрта Осиёдаги Андижон зилзила сабаб вайрона бўлди.
Ашхобод, Россия Туркистони, 18 декабрь.
Фарғона губерниясидаги Андижон шаҳри кеча зилзила оқибатида буткунлай яксон бўлди. Қурбонлар сони ҳозирча номаълум. Омон қолган аҳоли орасига очлик балоси хавф солмоқда. Силкиниш Янги Марғилон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ҳам сезилди. Бир неча миль темир йўли шикастланди. Андижонга озиқ-овқат ва кийим-кечак жўнатилмоқда...

11 082 км олисликдаги зилзила ҳақида 1902 йили, 15 кун ўтиб бўлса ҳам хабар ўша давр учун катта тезлик бўлса керак.

Америка — сеҳрли диёр,
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали.
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали!

Манба: "Водий бозор" канали
Forwarded from Kadastr - Live
СУРХОНДАРЁДА 10 ДАН ОРТИҚ ЕР ТУЗИШ ВА КАДАСТР СОҲАСИДА РАҲБАР ВА МУТАХАССИС ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ВА ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Маълумки сўнгги вақтларда мамлакатимизда ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш, айниқса экин ер майдонларини талон-тарож қилишга нисбатан кенг миқёсда кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунда энг асосий мақсад ноқонуний ўзлаштириб олинган ерларни қайтариш, бу каби қонун бузилишларига келгусида йўл қўймаслик ҳисобланади.
Бу борада Сурхондарё вилояти прокуратураси бошчилигидаги ер тузувчилар, кадастр ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойлардаги МФЙ раислари ва фаоллари билан биргаликдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳамда изчил чора-тадбирлари натижасида биргина Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалик ердари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан уй-жой ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари (41 %) қайтарилди.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати жорий йил 18 март куни қўмита раиси ва вилоятдаги ер тузиш ва кадастр корхоналари раҳбар ходимлари иштирокида танқидий муҳокама этилди.
Бунда мазкур йўналишда жонбозлик кўрсатмаётган Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.

Йиғилиш натижаларига кўра 5 нафар идора раҳбари ишдан олинди, 6 нафар раҳбарга нисбатан бошқа интизомий чоралар кўрилди.

Кадастр тизимида тозалаш ишлари бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.

Бунгача Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва бошқа вилоятларда бўлиб ўз ишига совуққонлик билан ёндошган, юклатилган вазифаларни сифатсиз бажариб лаёқатсизликка йўл қўйган бир нечта раҳбар ҳамда ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди.


КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
Президент “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Бу хақда кун.уз хабар бермоқда.

Қарорга мувоқиф Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўяди;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базасини Миллий геоахборот тизими билан интеграция қилади ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлайди;

учувчисиз учиш аппаратларини бошқарувчи сертификатланган пилотларни 2020 йил якунига кадар 100 нафарга, 2021 йил якунига қадар 200 нафарга етказиш чораларини кўради;

учувчисиз учиш аппаратлари ҳар бир туман ва шаҳарда ишлатилишини инобатга олган ҳолда, уларнинг самарадорлигини оширувчи дастурий таъминотларни жорий этиш, шунингдек, учиш харажатларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бу ҳақда батафсил маълумот тақдим этамиз.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Белгиланишича:

а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;

д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;

е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Sohibqiron Amir Temur davrida yer egaligi qanday bo'lgan?

Yerga egalik qilishning 5 ta asosiy ko’rinishi bo’lgan:
Suyurg’ol yerlar.
Bu yerlarning egalari har qanday soliqlardan ozod edilar. Ular yer egasi sifatida dеhqonlarni ishlatib, yer solig’i — xiroj olganlar.

Tarxon yerlar.
Xususiy mulk bo’lgan bu yerlar odamlarga biron-bir alohida xizmatlari uchun berilgan.

Ushr yerlar.
Sayyid va xulsalarga mansub bu yerlarning egalari olgan daromadlarining o’ndan bir qismini davlatga to’laganlar.

Vaqf yerlar.
masjid va madrasalar, xonaqoh va mozorlarga qarashli yerlardir.

Askarlarga va ularning boshliqlariga ajratib beriladigan yerlar mavjud bo’lgan.

Amir dеvonida yer ishlari, soliqlar, boj yig’ish, mirshablik yumushlari bilan shug’ullanuvchi vazir bo’lgan.

Oliy-himmat sohibqiron o’z xalqiga muruvvatli bo’lib, bеmavrid, bo’lar-bo’lmasga mol-xiroj kabi soliqlar solishga qarshi bo’lgan va xalqni bir nеcha marta yillab soliqlar to’lashdan ozod qilib yuborgan.

KANALGA A'ZO BO'LISH
t.iss.one/ygk_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yer_nazorati

Andijon viloyati Qo'rg'ontepa tumanida yer nazorat loyihasi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги "Девонабой" жоме масжиди имом ҳатибининг аҳолига мурожаати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter