ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
ИИВ дезинфекцияни баҳона қилиб, хонадонларга кираётганлардан огоҳлантирмоқда

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/87987

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Прокуратура ва ички ишлар органлари тузилмасига янги лавозимлар киритилди

“Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4643-сон, 18.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди.

Бош вазир ўринбосари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлайди.

Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:

Бош прокурор ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари;

Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимлари киритилди.

Шунингдек, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш каби бир қатор вазифаларга масъул бўлган ички ишлар вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Қарорга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун Давергеодезкадастр ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколатига эга бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from TGStat Bot
t.iss.one/andijonkadastr kanali statistikasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектордан лавҳа

Сюжет с видеоселекторного совещания по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Kanal obunachilaridan iltimos qilib qolardim bugun soat 12:00 gacha "Solatan tunajjini" va "Solatan noriya" duolarini imkon qadar ko'proq o'qib bersangizlar albatta ajrini olloh beradi.
Солатан тунажжина дуоси

“Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин солатан тунажжина биҳа мин жамиъил-аҳваали вал аафаати ва тақзий ланаа биҳа жамийъал ҳажаати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамийъис-саййиаати ва тарфауна биҳа иъндака аълад-дарожаати ва тубаллиғунаа биҳа ақсол-ғояти мин жамийъил-хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамаати.”

“Солатун нория” дуоси

“Аллоҳумма солли солатан каамилатан ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишиПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим янгилик ва ташаббуслар
Коронавируснинг яшаш даври қанча?

Мис устида - 4 соат.
Картон устида - 24 соат
Пластик ва зангламайдиган пўлат устида - 72 соат
Ҳавода - 3 соат

Shuning uchun doimo qo'llaringizni yuvib yuring, gigienaga qattiq amal qiling❗️
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Наврўз, 21 март - ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

Ҳурматли иш берувчилар, йиллар давомида Меҳнат кодексининг ушбу нормаси кўп жойларда ишламаган бўлиши мумкин, аммо карантин вақтида қонунларга қатъий амал қилиб, барча ходимларингизга 1 соат вақтли жавоб бериб юборишингиз ҳам қонундан, ҳам инсофдан, ҳам виждондан бўлар эди!


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши ниқоб тақиш шарт эмасми?

Нега унда ҳамма ўзини ниқобга урмоқда? (BBC UZBEK)
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланди. Унга кўра:

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади.
(Жамғарманинг умумий миқдори 10 — трлн сўм);

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси тузилади;

Солиқ таътиллари ва айрим солиқлар бўйича ставкалар пасайтирилади;

Банк кредитларини қайтариш муддатлари узайтирилади;

Солиқ текширувларига мараторий эълон қилинади;

Нарх-навони барқарорлигига қаратилган чоралар кўрилади;

Тадбиркорлик ва аҳоли бандлиги қўллаб-қувватланади.

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади.
(Жамғарманинг умумий миқдори 10 трлн сўм)

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари:

1. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича қуйидаги тадбирларни молиялаштириш;
2. Тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш;
3. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;
4. Иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш.

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Иқтисодиёт соҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида

2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%га қадар камайтирилади;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилади;

умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилади;

2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади;

2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилади;

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилади.
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни назарда тутувчи 2020 йилга қўшимча инфратузилма лойиҳалари рўйхати шакллантирилади. Унга кўра:

кичик саноат зоналари инфратузилма объектлари учун – 400 млрд сўм;

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, умумий фойдаланишдаги йўлларни жорий таъмирлаш учун – 1 трлн сўм;

сув таъминоти ва канализация объектлари учун – 500 млрд сўм;

ирригация ва мелиорация объектлари учун – 400 млрд сўм;

соғлиқни сақлаш объектлари учун – 500 млрд сўм;

умумтаълим мактаблари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектлари учун – 800 млрд сўм;

иқтисодий фаоллик ва бандликни, шу жумладан, ипотека кредитлаш ҳажмларини оширишни таъминловчи бошқа объектлар учун.