ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига берилган айрим имтиёзлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Маъмурий тартиб-таомиллар:

маъмурий ҳужжат;
маъмурий иш;
маъмурий шикоят;
маъмурий ижро чоралари.

Батафсил инфографикалар орқали танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга ҳокимликлар томонидан деҳқончилик учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ерда 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилади, ерни суғориш ва электр билан таъминлаш, ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_июндан

1 июндан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ

🔸10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш бошланади. БАТАФСИЛ

🔸 Болалар айрим дори воситалари билан бепул таъминланади. БАТАФСИЛ

🔸 Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 490 минг сўм миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади. БАТАФСИЛ

🔸 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸 Зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади. БАТАФСИЛ

🔸 Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади. БАТАФСИЛ

🔸 Унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари инвесторларга аукцион орқали ажратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (6 млн 125 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланадиБАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан 2 ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

❗️Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

➡️ Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

💰 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
#Биласизми

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг телеграм боти орқали энг кўп берилаётган совол!

Савол
?
Малумки, ўтган 2021 йилда кадастр ходимлари томонидан вилоятнинг Асака ва Шаҳрихон туманларида хатлов ишлари ўтказилди хамда узоқ йиллардан бери яшаб келган эгалик ҳуқуқи бўлмаган обекътларга мулк ҳуқуқи берилди. Эндиликда янги мулк ҳуқуқини олган фуқаролар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қаерга ва қай тартибда мурожаат қилишлари керак?

Жавоб;
Мухтарам Президентимизнинг 2021 йил вилоятимизга қилган ташрифлари давомида берган топшириқлари билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги 520-сонли қарорига асосан Асака ва Шаҳрихон туманларида ялпи хатлов ўтказилди хамда қарор нормаларига тўғри келган кўчмас мулк обектларига Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши карори билан эгалик ҳуқуқлари берилди.
Қарор билан эгалик ҳуқуқи белгиланган мулк эгалари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан Давлат хизматлари марказлари орқали кадастр паспортини тайёрлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.
#Биласизми

Жазирамадан қандай ҳимояланиш керак?

Қуёш нурининг шифобахш хусусиятлари кўп. Аммо меъёр муҳим! Айниқса, жазирама кунларда офтоб тиғидан ҳимояланиш зарур. Хўш, бунинг учун нималарга амал қилиш лозим?


Батафсил: Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Эндиликда давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга

Президент томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) билан давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

❗️Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.