ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.39K photos
860 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#Xalqaro_hamkorlik #Birlashgan_millatlar_tashkiloti

Ayni damda Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, BMT Taraqqiyot Dasturi va Yevropa Ittifoqining “O‘zbekistonning qishloq hududlarida davlat xizmatlari taqdim etishni takomillashtirish va boshqaruv darajasini oshirish” loyihasining 2021 yil uchun tasdiqlangan ish rejasiga asosan Biznes jarayonlarni reinjiringni bo‘yicha xalqaro eksperti Datse Gruberte xonim Davlat kadastrlari palatasiga tashrif buyurdi.

Yurtimizda kadastr sohasida Biznes jarayonlarni reinjiring (BPR) faoliyatini tashkil etish salohiyatini o‘rganish, BPR uchun yagona yo‘riqnoma ishlab chiqish, onlayn o‘quv modulni tayyorlash maqsadida ushbu uchrashuvda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining mas`ul mutaxassislari ishtirok etmoqda.
Ҳурматли фуқаролар Андижон вилоятининг Асака тумани Улуғбек маҳалласидан уй-жой қуриш учун 0,02 гектардан 10 та ер участкалари бошланғич баҳоси 1 млн 100 минг сўмдан "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасига қўилди мазкур ер участкаларидан бирини аукцион орқали сотиб олиб, уй-жой қуриб фойдаланишингиз мумкин.

Ер участкалари билан батафси мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир идорада ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш мақсадида ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланади.

Бунинг учун, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар олийгоҳ ва хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиб, ходимларга чет тилини ўргатишни ва хорижий тилларда ишлашни йўлга қўяди.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Kun_tarixi

Бугун 7 май – Радио куни!

1895 йил 7 май. Рус физиги ва электротехниги Александр Попов Санкт- Петербургда радионинг дастлабки вариантини оммага намойиш этди. Шу муносабат билан Арманистон, Беларусь, Россия каби давлатларда бугун радио куни.
Таъкидлаш жоизки, радио ҳақли равишда инсониятнинг буюк кашфиётларидан биридир. Энг қизиғи кўплаб мамлакатлар радио “бизда кашф қилинган” дея фахрланади. Масалан, АҚШда мазкур кашфиёт Дэвид Хьюз ва Никола Тесланинг илмий изланишлари эвазига дунёга келганини айтишади, Беларусда эса – Яков Оттонович Наркевич – Иодка, Россияда эса А.С. Попов, Ҳиндистонда Джагадиша Чандра Боше томонидан кашф қилингани айтилади. Ким томонидан кашф қилинганидан қатьи назар радио жамият шаклланиши ва ривожида катта роль ўйнаган, ўйнамоқда ва ўйнайди. Радио том маънода халқаро майдонда қўлга киритилган илмий-техник ютуқ ҳисобланади.
Юртимизда эса алоқачилар куни сифатида ҳам кенг нишонланади.
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul

Айни дамда Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарвар” боғида Кадастр агентлиги директори Ф. Умаров ҳамда Давлат кадастрлари палатаси раиси М.Валиевлар иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасидаги муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#Xotira
Эҳтиром-улуғ, қадр-муқаддас.

💐9-Май Хотира ва қадрлаш куни олдидан ҳамда Рамазон ойи муносабати билан кекса фахрийлар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олинди.

🎗Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари ҳамда мутасаддилари томонидан - соҳада кўп йиллар давомида меҳнат қилган, ҳаётининг асосий қисмини кадастр йўналишидаги фаолиятига бағишлаган фаҳрийларга бугун иззат-икром кўрсатилмоқди.

🎊Уларга эҳтиром кўрсатилиб, зиёратга келган ёш издошларини кўриб меҳнат фахрийлари жуда қувондилар.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Kadastr - Live
#Инфографика #лицензия_олиш_тартиби #Геодезия

ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ЙЎНАЛИШИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТАРТИБЛАРИ

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
#xatlov

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 41 881 гектар ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилди.

🏢 Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаларининг туман (шаҳар)лардаги малакали инспекторлари томонидан Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги ер майдонларини қайта хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Пискент туманининг 12 массивидаги жами 49 885 гектардаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилиб, электрон дастурга киритилиши белгиланган.

📊 Ҳисобот кунига қадар мазкур ер майдонларнинг 12 та массивдаги 5 881 та контурларда жойлашган 49 885 гектар ер майдонлари инвентаризациядан ўтказилда. Ушбу ер майдонларидаги 403 та қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 41 881 гектар ер майдонлари ArcGis электрон даструга киритилиш таъминланди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефон орқали мулоқот қилдилар.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Президент Узбекистана и Первый Президент Казахстана провели телефонный разговор.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями в связи
с Днем Победы и приближающимся священным праздником Рамазан-хайит, искренне пожелали двум братским народам мира, благополучия и процветания.
В ходе беседы были обсуждены актуальные вопросы узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, состоялся обмен мнениями по ситуации в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Давлат кадастрлар палтаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан "INOLLA" дастурига 59 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатдан ўтказилди.

🏦Хабарингиз бор Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш "INOLLA" дастурида синовдан муваффақиятли ўтган эди.

Юқоридаги дастурдан тизимда фойдаланиш мақсадида Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг туман (шаҳар) бўлимларидаги инспекторлари томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумот Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси тизимидаги мутахассислар томонидан "INOLLA" дастурида ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

📊Ҳисобот кунига қадар вилоятдаги 1066 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилида ҳамда 59 таси "INOLLA" дастурида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube