ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.42K photos
866 videos
6 files
4.92K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
​​Андижон вилоятида ўтган 4 ойи давомида 308 та ҳолатда 79,5 га ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилаётган хатловлар натижасида 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида ажратиб берилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда хўжасизларча фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 308 та ҳолатдаги 79,5 гектар ер майдонлари аниқланди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 79,5 гектар ер майдонлари турлари бўйича таҳлил қилинганда;

🏠 5,9 гектари ёки 7,5 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 3,8 гектари ёки 4,8 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🦈 48,9 гектари ёки 61,5 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌫 20,8 гектари ёки 26,2 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 79,5 гектар ер майдонининг 48,9 гектари экин ери, 7,7 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 2,9 гектари бошқа ерларни ташкил этган.
Ўзбошимчалик билан эгалланган 308 та ҳолатдан 36 тасида 0,5 гектар ер майдонидаги қонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилган бўлса, 272 та ҳолатдаги 79,0 гектар майдондаги қонунбузилиши бартараф этилмаган.

Бундан ташқари,
📝14 та ҳолатдаги ерқонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли Суд органларига даъво аризалари киритилди.
Аниқланган ерқонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан туман ва шаҳар ҳокимликларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумотлар киритилиши таъминланди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Hurmatli fuqarolar hamda tadbirkorlar ogoh bo'ling!

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasining 17 ta tuman (shahar) filiallarida faoliyat ko'rsatayotgan hodimlar to'g'risidagi ma'lumotlar hududlardagi Davlat xizmatlari markazlari binolariga foto portretlari ilinmoqda. Ushbu amaliyotni joriy etishdan maqsad kadastr idoralarida ishlab chiqib ketgan sobiq hodimlar tomonidan firibgarlik, tamagirlik holatlari uchramoqda, shu sababli fuqarolarni ogohlikka chaqirib qolamiz.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
#Atamalar

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
«Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш» бўйича ҳудудларда профилактика ишлари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 04 май куни Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошкармаларининг Асака ва Олтинкўл бўлим ва филиалларида фаолият кўрсатаётган ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув очиқ ва ўзаро суҳбат асосида ўтказилган тадбирда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш, фирибгарлик, тамагирлик ҳолатларига йўл қўймасилиги кераклиги тушунтирилди.

Бундай профилактик тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соҳада фирибгарлик ва тамагирлик омилларни камайтириш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.

Вилоятнинг бошка туман ва шаҳарларида хам профилактика ишлари ўтказилади.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Андижон вилоятининг Бўстон туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали 59,1 гектар ер майдонида жойлашган 207 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

📊Статистикага кўра Андижон вилоятида хатловдан ўтказилган 444 та МФЙлардаги 318 мингдан ортиқ яъни 50,3 фоиз кўчмас мулк объектларнинг фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилиб, хатловдан ўтказиш ишлари якунланди.

Шунингдек, 2 302 гектар ер майдонида жойлашган 14 590 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" дастурига киритилмоқда.

Жумладан, Бўстон туманида "Маҳаллабай" тизими орқали 23 та МФЙлардаги ўтказилган хатлов якунлари бўйича 13 минг 980 дан ортиқ яъни 92,0 фоиз кўчмас мулк объектлари қайта хатловдан ўтказилган бўлса, ушбу маҳаллаларда аввалги ҳисоботга нисбатан 59,1 гектар ер майдонида жойлашган 207 та янги бино-иншоотларга кўпайганлиги аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси вилоят
бошқармаси ахборот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube