ANDIJON KADASTR
1.44K subscribers
7.5K photos
877 videos
6 files
4.97K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

◾️ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш;

◾️иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар етказиш;

◾️давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;

◾️ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bolajonlar koronavirus infeksiyasidan qanday qilib oʼzlarini himoya qilishlari lozim?
(surdotarjima bilan)

Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi va “Mening Yurtim” telekanali qoʼshma loyihasi.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Mass-media fondi
Тиббий ниқобларни қандай тақиш ва йўқ қилиш керак?

Как правильно носить и утилизировать медицинские маски?

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@massmediauz
Forwarded from Times.uz
UZ: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарори (инфографикаларда)

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

👉 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

👉ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

👉кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

👉бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

❗️Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.


❇️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;

❇️ коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

❗️Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари эса Андижонда қайд қилинган тасдиқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Кеча коронавирус касаллиги қайд этилган бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этди.

Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли Р. коронавирус инфекцияси ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Шу куни соат 23:00 лар атрофида махсус лаборатор таҳлиллар натижасида унда ушбу инфекция аниқланган. Беморга ушбу инфекция 12 март куни Туркия сафаридан қайтган ва касаллиги тасдиқланиб, карантинга олинган қизи М.дан юққанлиги далилланган.

Бемор узоқ йиллар давомида қандли диабет, сурункали ўткир юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликлар билан даволаниб келган. Бугун тонгда соат 4:30 да шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️⚡️ UZ: Бугун давлатимиз раҳбарига “Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси юзасидан ахборот берилган.

❗️Қайд этилишича, ҳужжат пандемиянинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган навбатдаги имтиёзлар, преференциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирларни назарда тутади.

Президент фармон лойиҳасига кўра:

👉ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

👉озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини кўпайтириш ва нархлари ошишига йўл қўймаслик;

👉тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари камайиб кетишининг олдини олиш;

👉 тадбиркорларга қўшимча солиқ имтиёзлари тақдим этиш бўйича аниқ чораларни киритиш бўйича топшириқ берган.

‼️Лойиҳа Президент топшириғига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мантиқий давоми ҳисобланади

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники