Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
9.17K subscribers
30.9K photos
2.08K videos
14 files
8.85K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАЗ ТАРМОҚЛАРИГА НОҚОНУНИЙ УЛАНИШЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНМОҚДА

Ҳусусан, вилоят ҳокими ташаббуси билан Андижон шаҳрида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.

Кун давомида «Боғиэрам» маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг табиий газ тармоқларига ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламалари уланганлиги аниқланиб, жойида яроқсиз ҳолатга келтирилди. Ўрни пайвандлаш йўли билан хавфсизликдан бартараф этилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламаларидан фойдаланмаслиги ҳакида огохлантириб ўтди.

Ушбу ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДАГИ НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Бир неча соат олдин Андижон шаҳридаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган трансформаторда юқори кучланиш сабабли носозлик вужудга келган эди.

Мазкур носозликни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан носозлик ўрганилиб, бартараф этилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Андижон шаҳрида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмокда.

Ҳозирда «Ҳунарманд», «Бобур» ҳамда «Ҳурсандлик» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўп қаватли ҳамда ҳовли уйларга табиий газ келмаётганлиги юзасидан мутасадди ташкилотлар билан ўрганилганда табиий газ трубаларига ноқонуний газ сўрғич мосламалари уланиб олганлиги аниқланган.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, ҳозирда юқоридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўп қаватли ҳамда ҳовли уйларга табиий газ бир меъёрда етказиб берилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқонуний тарзда газ сўрғич мосламаларидан фойдаланмаслиги ҳакида огохлантириб ўтилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРО ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Андижон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан «Сарвонтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож «Қумрибоева Одашхон ая» хонадонига ташриф буюриб, холидан ҳабар олинди.

Ўтказилган тадбир давомида “Маҳалла” фонди томонидан ушбу оилага озиқ-овқат махсулотлари тақдим этилиб, хонадонига турли ҳилдаги мева кўчатлари экилди.

Шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган жойларга мевали ва манзари дараҳт кўчатлари экилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 24 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалган "Андижон шахри, Боғи шамол" Белый Кит" да ёнғин бўлаётгани айтилмоқда" сарлавҳаси остидаги мақола Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур сув хавзаси Андижон шаҳар худудида эмаслигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган «Андижон шаҳрининг Муқимий кўчаси 55-мактаб олдидан ўтган йўлда пиёдалар ўтиш жойи (зебра) ётиқ йўл чизиқларининг ўчиб кетгани айтилган. Ушбу йўлга светофор ўрнатилиши ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими назоратини кучайтирилиши лозимлиги таъкидланган.» сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якуни бўйича, Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тўлиқ ахборот берилади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Андижон шаҳар 3-кичик даҳада амалий ишлар давом этмоқда

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.