Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
15.6K subscribers
27.4K photos
1.67K videos
14 files
7.67K links
Download Telegram
МУТАХАССИСЛАР СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР...

Андижон шаҳар Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида касб мутахассислиги учун ўқиган ҳамда чет-элда ишлаш истагини билдирган Андижондаги фуқароларнинг 151 нафарига махсус сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида фуқаролар ўзлари танлаган мутахассислиги учун 3 ой махсус курсларда тахсил олиб сертификат ҳамда йўлланмаларни қўлга киритадилар.

Мазкур битирув кечасида 151 нафар битирувчиларнинг 5 нафари чет-элда иш фаолиятини бошладилар, 37 нафари ишлаш шартномаларига эга бўлдилар, 109 нафар битирувчилар билан шартномаларни тузиш жараёни олиб борилмоқда. Битирувчиларга Андижон шаҳар ҳокимлиги номидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Шокиров келгуси ишларида улкан зафарлар тиладилар.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Чанг кўчалар» сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур хабарда таъкидланган Андижон шаҳар Бобосаддин МФЙ Оби хаёт кўчасидаги йўллардаги носозликлар танқид қилинган бўлиб, мазкур кўча асфалтлаш ишлари олиб борилганлиги лекин аҳоли томонидан уйларига сув қувурлари олиб кириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги юзасидан кўча йўллари ковлангганлигини маълум қиламиз.

Кўчадаги мазкур муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Оби хаёт кўчасини жорий йилнинг сентябрь ойига қадар асфалтлаш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХАЛҚ МУАММОЛАРИ БИРМА-БИР ТИНГЛАНМОҚДА...

Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда шаҳримизнинг 2-сектор ҳудудига қарашли Ишчилар МФЙ ҳудудида ҳудуддаги тадбиркор, ишсиз ҳамда кредит олиш истагини билдирган ёшлар ва аёллар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 200 нафардан ортиқ ёшлар ва аёллар иштирок этди. Фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашилиб билдирган барча муаммо ва мурожаатлари ўрганилди. Ёшлар ҳамда аёллар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube