Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
6.44K subscribers
26.9K photos
1.6K videos
14 files
7.46K links
Download Telegram
Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Александр Василевский ҳолидан хабар олинди.

Қаҳрамонимизга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Александр Василевский ҳозирда Андижон шаҳри 1-кичик даҳа 24-уй 7-хонадонда яшаб келаётган отахон 3 нафар фарзанд, 8 нафар набира ҳамда 20 дан ортиқ чеваралар ардоғида.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК

Бугун Андижон шаҳар "Мирпўстин" маҳалласида аҳоли учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Жараёнда кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассислари замонавий тиббий жихозлар ва диагностика-даволаш ускуналари ёрдамида аҳоли учун хизмат қилдилар.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ушбу тиббий кўрик доирасида маҳалладаги кекса ва нуронийлар учун хонадонларга бориб, тиббий хизматлар кўрсатилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
Э Ъ Л О Н !

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси органлари давлат ижрочиси лавозимига хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов тадбирлари қуйидагилардан иборат:

1) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
2) мутахассислик бўйича тест;
3) суҳбат.

Танловда олий маълумотга эга, 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан қабул қилинади.

Дастлабки ўрганиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини бошқарманинг кадрлар шўъбасидан олишлари мумкин.

Мурожаат учун: (0374) 226-31-26

Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси.

Мўлжал: 2-кичик даҳа, 38-сон мактабгача таълим муассасаси рўпарасида.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!                                                          
Она алласидек ёқимли,  хузур бахш этадиган яна бошқа бир қўшиқ бормикан дунёда?

Алла гўдакнинг мурғак қалбига сингиб, бутун вужудини хузурлантирадики, чақалоқ ором олиб ухлаб қолади. 

Инсон туғилиши билан биринчи эшитадиган оҳанг, садо, ёқимли нола. Дунёга келиб илк бор англагани,  ўзлаштиргани, билгани АЛЛА! 

Нега айнан АЛЛА,  биласизми?
Албатта, бунда cизу биз билмаган ҳикмат, сир синоат кўп.

Андижон шаҳар  оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда шаҳар маънавият-маърифат бўлинмаси ҳамкорликда жорий йилнинг 28 март куни соат 10:00 да Андижон шаҳар 1-мусиқа мактаби концерт залида АЛЛА ТАНЛОВИНИ
ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан  шаҳримиздаги ёши, касби коридан қатъий назар барча хотин қизларни ушбу танловда  иштирок этишлари учун таклиф этамиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
#Live

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳримиздаги “Боғи Эрам” мaҳалласидаги фуқаролар билан учрашди.

Фуқаролар мурожаатлари тингланганда уларга: уй таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, ўқиш учун тўлов контракт, бир маротабалик моддий ёрдамлар кeраклиги маълум бўлди.

Учрашув давомида фуқароларни қийнаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида мутассади ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
Андижон шаҳрида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Бугун Андижон шаҳрининг “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли учун тиббий кўриклар ташкил этилди.

Кўриклар ҳудуддаги оилавий поликлиника ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали тор доирадаги шифокорлари томонидан ўтказилди.

Тиббий текширув хизматларидан жами 300 нафар фуқаро фойдаланди. Улардан қарийб 92 нафар фуқароларга бепул дорилар берилди.

Шунингдек, тиббий кўриклар патронаж ҳамширалар ва тор соҳа мутаххассислари томонидан уйма-уй юрган ҳолда ҳам ўтказилмоқда, бунда беморлар ва уй шароитида даволанаётган инсонлар ҳолидан хабар олинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook