Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
13.6K subscribers
27.2K photos
1.64K videos
14 files
7.58K links
Download Telegram
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига Андижон шаҳар ҳокими томонидан ифторлик ташкил этилди.

Тадбир бошида Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов барча маҳалла ходимларини байрам билан самимий муборакбод этди.

Ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ маҳалла ходимлари тақдирланди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
ИШСИЗЛИКНИ КАМАЙТИРИШ ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШГА ДОИР МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Президентининг маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, юртимизда ишсизликни камайтириш мақсадида кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли ўртасида асаларичилик, қуёнчилик, паррандачилик, қўзиқорин етиштириш, иссиқхона сингари соҳаларни такомиллаштириш борасида режали ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, шаҳримиз ҳокими аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш  ва аҳоли даромади ошириш тадбиркорликни ривожлантириш, яратилаётган имкониятлар борасида фуқароларга тушунчалар берди.

Бундай тадбирлар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

Telegram I Instagram I Facebook
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Andijon shaxar 5 mikr
26/25/48 dom oldilari opirib ketdi mashinada utib bume qoldi" сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда. муаммо бартараф этилганлиги юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ҚАБУЛ

Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳримиздаги "Боғи Эрам" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.

Фуқаролар мурожаатлари тингланганда уларга: уй таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, ўқиш учун тўлов контракт, бир маротабалик моддий ёрдамлар кeраклиги маълум бўлди.

Навбатдан ташқари қабулда шаҳар ҳокими фуқароларни муаммо таклифларини тинглаб ижобий ечим топиш учун мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар бeрди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
Муборак моҳи рамазон ойи муносабати билан эҳсон ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан махаллаларда рамазон ойида халқимизга тинчлик, барака ва аҳиллик тилаб ифторлик тадбирлари давом этмоқда.

Муқаддас моҳи рамазон кунлари меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Андижон шаҳрида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилиб, маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари тузалмоқда.

Шу муносабат билан Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ташаббуси билан Боғи Эрам маҳалла фуқаролар йиғинида ифторлик уюштирилди.

Ифторлик эҳсон тадбирида қатнашган нуронийлар қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик осойишталик тилаб дуо қилдилар.

Шунингдек, шахримизнинг ҳар бир махаллада ифторлик дастурхонлари тузалиб, халқимиз розилиги учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Александр Василевский ҳолидан хабар олинди.

Қаҳрамонимизга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Александр Василевский ҳозирда Андижон шаҳри 1-кичик даҳа 24-уй 7-хонадонда яшаб келаётган отахон 3 нафар фарзанд, 8 нафар набира ҳамда 20 дан ортиқ чеваралар ардоғида.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook