Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
11K subscribers
29.6K photos
1.9K videos
14 files
8.31K links
Download Telegram
#ФОТО_ЛАВҲА

«Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки»

Андижон шаҳрида хайрия ҳашари, муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаломзорлаштириш тадбирларини давом эттириш мақсадида «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида хайрия ҳашари ўтказилди,

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
🗣Майдони 2 000 метр квадратгача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини кўрдингизми?

Eндиликда, уларни онлайн-буюртманома асосида хусусийлаштириш ёки ижарага олиш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш имкониятига эгасиз!

➡️ Батафсил: O’zb / Ўзб ⬅️

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


Telegram I Instagram I Facebook
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Men Andijon shahar Yoshlar yetakchisiman. Navro‘z umum xalq bayramini o‘tkazish uchun xar bir yetakchidan 100 min so‘mdan majburiy pul yig‘ildi .” сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда. муаммо бартараф этилганлиги юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
ШАҲАР ҲОКИМИ ШАҲРИМИЗНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗДИ

Жоий йилнинг 19-март куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов шаҳримизда жойлашган «Янги Турмуш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Алишер Навоий истироҳат боғида ҳокимлик мутахассислари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, бозоркомлар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Хусусан йиғилишда, мутасадди раҳбарлар ўзларининг иш жойларида Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш ҳамда яшил макон акциясида фаол бўлиш кераклиги тушунтирилиб, берилаётган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, шаҳримизда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклифлар тингланиб, ижросини вақтида таъминлаш белгилаб олинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
«E-аукцион» платформасида 70 та ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олинг!

🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 6 та (ko'rish)
🔹 Андижон вилоятида 17 та (ko'rish)
🔹 Бухоро вилоятида 5 та (ko'rish)
🔹Жиззах вилоятида 1 та (ko'rish)
🔹 Қашқадарё вилоятида 3 та (ko'rish)
🔹 Навоий вилоятида 23 та (ko'rish)
🔹 Сурхондарё вилоятида 11 та (ko'rish)
🔹 Тошкент вилоятида 4 та(ko'rish)

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди.

Глава нашего государства посадил деревья в Парке молодежи, создаваемом в Сергелийском районе столицы.

#Mirziyoyev #Yashilmakon #bog #daraxt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Андижонда ярмаркалар ишга тушди
•••••••••
Андижонда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бир қанча ташаббуслар илгари сурилган.

Хусусан, аҳоли гавжум саналган 17 та ҳудудда 15 мартдан - 22 мартгача арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади.

Андижон шаҳрининг "Истиқлол " маҳалласи (шимолий кичик даҳа)даги ярмарка фаолиятидан фоторепортаж.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram I Instagram I Facebook