Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
6.45K subscribers
26.8K photos
1.6K videos
14 files
7.46K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги шарафли ва масъулиятли вазифада катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов ОАЭ, Ирана, Украины, Италии, Израиля, Пакистана и Индии.
Глава нашего государств искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в реализации ответственной и почетной миссии по дальнейшему развитию двусторонних отношений и расширению многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #BAA #Eron #Ukraina #Italiya #Isroil #Pokiston #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлар билан учрашиб лойиҳалари ўрганилди

Aйни пайтда юртимизда карантин чора-тадбирлари бироз юмшатилиб, кундан-кунга босқичма-босқич тарзда доимий иш тартибига ўтмоқдамиз. Шу кунларда Андижон шаҳрида инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16-октябрь куни Aндижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров тадбиркорлар билан учрашиб таклифлари билан танишди.

Тадбиркорлар амалга оширмоқчи бўлган янги лойиҳалари юзасидан шаҳар ҳокими билан фикр алмашди. Манфаатли учрашув давомида тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги инвестицион лойиҳалар ўрганилиб тақдимотини ўтказишга келишиб олинди.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter