Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
12.3K subscribers
28.9K photos
1.84K videos
14 files
8.13K links
Download Telegram
Сўнгги йилларда иссиқхоналар майдони 3 баробарга кўпайиб, 5,2 минг гектарга етди, уларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми 90 минг тоннадан 300 минг тоннага кўпайди. Муҳими, иссиқхоналар 150 минг аҳолини юқори даромадли иш билан банд қилмоқда.

- Шу билан бирга, қишдаги қаттиқ совуқдан энг кўп зарар кўрганлардан бири бу – иссиқхоначилар. Уларнинг барча муаммоларидан хабарим бор, - деди Президентимиз.

Бундан буён Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиши белгиланди. Бунда вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади.

Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади.

Жумладан, иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

Иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Жаҳонда энергия ресурсларини тежаш масаласининг долзарблиги тобора ортиб бормоқда.

Шу боис юртимизда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва иқтисодиётга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш бўйича катта марралар олинган.

Энергия таъминотидаги дефицитни тўлиқ қоплаш мақсадида апрель ойида ҳар бир туман ва шаҳарда ўрганишлар ўтказилди. Шу асосда 4,5 миллиард куб метр газ ва 7,5 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, кўп ҳудуд ва тармоқларда ҳали айтарли натижа бўлгани йўқ, раҳбарлари эса “сўров бўлмаяпти” деб, бу вазифаларни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Хусусан, Тошкент вилояти режага нисбатан 40 миллион куб метр, Тошкент шаҳри 19 миллион, Самарқанд 13 миллион, Хоразм 3,5 миллион куб метр газни кўп истеъмол қилган.

Электр бўйича Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилояти, Фарғона ва Тошкент шаҳрининг бирорта тумани тежаш режасини бажармаган.

Энергетика комплекси раҳбарлари бу ишларни пастда тизимли ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йил бошидан қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича катта дастур бошланган.

Ўтган даврда 430 мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилди. Шунинг ўзи йилига 1,2 миллиард киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқармоқда. Бу ижтимоий соҳа объектлари йиллик истеъмолининг 60 фоизига тенг.

Бугунги кунда ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида 250 мегаватт қуёш панеллари ўрнатилди.

Бу борада Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғонада ишлар тўғри ташкил қилиниб, ижтимоий соҳа объектларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича йиллик режа бажарилди.

Шу билан бирга, ижтимоий объектлар ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш Ўртачирчиқда атиги 5 фоизни, Бўка туманида 10 фоиз, Бўзатов ва Пискентда 15 фоиз, Нурота ва Янги ҳаёт туманларида 20 фоизни ташкил қилди.

2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини 1 августга қадар якунлаш бўйича топшириқ берилган эди.

Лекин ҳудудлардаги 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишлари ҳалигача якунланмаган.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда энергия ресурслари истеъмолида тартиб-интизом ҳалигача тўлиқ таъминланмагани танқид қилинди.

Ўтган етти ойда ҳудудларда 160 миллион киловатт соат электр ва 290 миллион куб метр газ ноқонуний ишлатилиб, тармоқ корхоналарига 355 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Бу борада Бош прокуратура ва Энергия инспекцияси тизимига катта ваколат ва ресурслар берилгани, лекин улар йўқотишларни олдини олиш билан эмас, балки оқибати билан курашаётгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар ва департамент раҳбарлари қайси туманда энергияни ўғрилаш давом этса, нореал қарздорлик ошиб кетса, электр ва газ раҳбарларига қўшилиб жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

- Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур, - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Энергетика комплекси раҳбарлари ва ҳокимларга тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш; ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш топширилди.

1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди

Аҳолининг талабини тўлиқ қоплаш учун ҳудудларга қўшимча 35 минг дона газ баллонларини етказиб бериш, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 335 минг тонна суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш топширилди.

Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.

Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.

Энергетика комплекси раҳбарияти вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш чораларини кўради.

Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида, тадбиркорлик объектларида яна 250 мегаватт қуёш панелларини ўрнатиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

В городе Бухаре под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения стабильности цен через увеличение производства продовольственной продукции и гарантированного обеспечения населения и отраслей экономики энергоресурсами.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Маданий_тадбир

Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси билан жорий йилнинг 7 август кунидан 29 август кунига қадар вилоят шаҳар, туманларда "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами" доирасида маданий тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Бугун Андижон шаҳар "Бўстон" махалласи ҳудудидаги 6-мактабда маҳалла аҳолиси учун “Маданият ойлиги” доирасида концерт дастури бўлиб ўтди.

Концерт Андижон ёшлар симфоник оркeстри жамоаси иштирокида маданий дастур ўтказилди.

Ёшлар оркeстри томонидан басталанган куйлар концертга ташриф буйурганларни ҳушнуд қилди. Бундай тадбирлар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида давом этади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Telegram I Instagram I