Andijon shahar hokimligi matbuot xizmati
13.6K subscribers
28.2K photos
1.76K videos
14 files
7.91K links
Download Telegram
ҲОКИМ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 24 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов 1-сектор ҳудудида жойлашган 13-умумтаълим мактабида бўлиб, 11-синф битирувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашувда 100 дан ортиқ битирувчи ёшлар иштирок этди. Битирувчи ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашилиб билдирган барча муаммо ва мурожаатлари ўрганилди. Битирувчи Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кегейли ёшлари кечки сайрни Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида ўтказдилар

#Andijon2022 #Kegeyli #yoshlaroyligi #beshtashabbus

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !!!

Ҳурматли Андижонликлар жорий йилнинг 25 июнь куни Андижон шаҳар Электр корхонаси Бобур участка бўлими Ж.Пахтакор ва Чинобод кўчасидан ўтувчи ер ости юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида ушбу кўчаларда ер ковлаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу муносабат кўчада автомобиллар қатнови вақтинча тирбандлик юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
МУРОЖААТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА...

Мамлакатимизда аҳоли билан доимо мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний талабларини бажариш, сўров ва таклифларини инобатга олиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича саёр қабуллари белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули, июнь ойининг охирги шанба куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида эрта тонгдан бошланди.

Унда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этмоқда.

Жараёнда вилоят раҳбари ҳар бир фуқаро билан яқиндан мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Бундай эътибор учун фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдирмоқдалар.

#live #Andijon #sayyor #qabul #aholi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Конституцияга_ўзгартириш_киритиш

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга

Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжахон Декларациясининг
12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмаслиги, ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эгалиги эътироф этилган.

Шунга кўра Ўзбекистон Конституциянинг 27-моддасига киритлаётган ушбу қўшимча долзарб ҳисобланади. Чунки сўнги вақтларда бировларнинг СМС ёзишмалари, шахсига оид маълумотлари тарқатиб юбориш холатлар кузатилмоқда.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
#Конституцияга_ўзгартириш_қўшимча

Давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлайди

Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратиш долзарб масала ҳисобланади.

Мазкур нормага ўхшаш нормалар Жанубий Корея, Таиланд каби мамлакатлар конституцияларида мавжуд.

Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий масканлари тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш келажак авлод хаёти учун жуда муҳим ҳисобланади.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
#Фоторепортаж

Фуқаролар қабули ўтказилди

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.
Фуқаролар қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 25 июнь куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳамда мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда шаҳримизнинг Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида фуқаролар қабули ўтказилди.

Учрашувда кўплаб фуқаролар иштирок этди. Фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашилиб билдирган барча муаммо ва мурожаатлари ўрганилди. Ёшлар ҳамда аёллар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ипотека кредити учун давлат субсидияси, пенсия, болалар нафақаси, сув, газ, электр энергияси каби масалаларга оид бўлди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube.